Испания бош мураббийи Иньестага ҳурмат сабаб терма жамоанинг ЖЧ-2018га таркибини кечроқ эълон қилишга қарор қилди
16 май 2018 16:12
Янгиликлар
Испания бош мураббийи Иньестага ҳурмат сабаб терма жамоанинг ЖЧ-2018га таркибини кечроқ эълон қилишга қарор қилди
Испания терма жамоаси бош мураббийи Хулен Лопетеги "Барселона" ярим ҳимоячиси Андрес Иньестага ҳурмат сабаб терма жамоанинг ЖЧ-2018 учун таркибини эълон қилишни 21 майга қолдирди.
Буни "AS" нашри тасдиқлади.
Аслида жамоанинг "заявка"сини тақдим этиш 18 майга режалаштирилган эди. Лекин, ўша куни 34 ёшли футболчини Каталония клубидан кузатиш маросими бўлиб ўтиши мўлжалланган. Ёшлар жамоасидаги иштирокини ҳам қўшиб ҳисоблаганда Андрес "кўк-анорранглилар" таркибида 22 йилни ўтказди.
Лопетеги ўша куни омма ва ОАВ эътиборини Иньестадан чалғитмаслик учун шундай қарорга келган. Маэстро 2010 йил ЖАРда ўтган мундиалда Испанияга Жаҳон чемпионлигини келтирган голни киритган.
Эслатиб ўтамиз, Жаҳон чемпионати 14 июндан 15 июлга қадар Россияда бўлиб ўтади. Испания терма жамоаси "B" гуруҳида Португалия, Эрон ва Марокаш билан беллашади.

Ўхшаш янгиликлар
12:59
"Сиёсий вазият турнирни бутунлай сояда қолдирмоқда": Лёв Америкадаги ЖЧ бўйича хавотир билдирди 5
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Фикрлар