UZ

Сўнгги янгиликлар

20:10Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Трактор" ғалабага эришди, Ўрунов ва Ҳамробеков майдонда ҳаракат қилишди  1 19:31Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  0 19:04А Серия. "Милан" 77-дақиқада тўп ўтказиб юборган ҳолда, ўз уйида "Сассуоло"ни мағлуб этолмади  5 18:22"Удинезе" — "Наполи". Таркиблар маълум  0 18:08Суперлига ўтиш ўйинини ким бошқаради?  4 17:49"Манчестер Сити" ва "Тоттенхэм" ўйинлари учун таркиблар маълум  18 17:33Марко Станоевич Ўзбекистондаги фаолияти, "Насаф"дан кетиши ва унга қарши ўйнаган энг яхши футболчилар ҳақида гапирди   1 16:15"Насаф": Умар Эшмуродов билан шартнома узайтирилди  0 15:13"Гулистон" 16 декабрдан ўқув-йиғин машғулотларига киришади. Клуб президенти, директори ва бош мураббийи маълум  13 14:31"Тоттенхем" 70 миллионлик форвардни нишонга олди  4 13:57"Реал" янги ҳимоячининг трансфери бўйича келишиб олди  2 13:11"Реал" Камавингага нарх қўйди  7 12:22"Реал" "Манчестер Юнайтед"дан ҳимоячи сотиб олиши мумкин  4 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: “Сити”, “Бавария”, “Реал” ва бошқалар  0 11:34"Реал" Хаби Алонсони бугуноқ истеъфога чиқариши мумкин  31

Исломбек Исмоилов: "Олти нафар асосий таркиб футболчимизда жароҳат бор" Янгиликлар

Исломбек Исмоилов: "Олти нафар асосий таркиб футболчимизда жароҳат бор"

ПРО-Лига 8-туридан ўрин олган "Хоразм" - "Турон" (1:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Исломбек Исмоилов матбуот анжуманида иштирок этди.




"Бугунги ўйин қийин бўлишини билардик. Жамоада руҳий холат билан боғлиқ муаммолар бор эди, сабаби олдинги икки турда ғалаба қозонолмаган эдик. Лекин бугунги ўйин учун йигитларга раҳмат айтаман, улар бу учрашувда биз ўйлаётган режаларни амалга ошира олишди.

Ўйин билан боғлиқ яна бир омил бу майдон масаласи. Бугунги ўйинда сунъий қопламали стадионда ўйин ўтказдик, биласизми бу учрашувга ўз таъсирини кўрсатмасдан қолмади. Сунъий қопламали майдонда футболчиларга эркин ҳаракат қилишлари учун қайсидир маънода чекловлар бўлади.

Ўйинимизда камчиликлар бўлиши мумкин, бунга етарлича сабаблар ҳам кўп. Масалан "Турон" ёш жамоа, аксарият футболчиларни жорий мавсум аввалида, шунингдек мавсум давомида таркибга жалб этдик. Бундан ташқари 3 турдан буён 6 нафар асосий таркиб ўйинчиларимизда жароҳат бор эди, уларнинг хизматларидан фойдалана олмадик. Шундай бўлса ҳам ҳаракат қиляпмиз, интиляпмиз, ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга чиқаяпмиз.

"Истиқлол"нинг мусобақадан чиқиб кетиши ҳақида? Албатта, бу ачинарли холат. Биласизми, вилоят биринчиликлари, яъни 2-лигага жамоа қўйишнинг ўзи катта меҳнат талаб этади ва ўзига яраша машаққатли. "Истиқлол" 4-5 йилдан буён шаклланиб келаётган, бир қатор ютуқларга эришиб келаётган эди. Бу клубда қанчадир инсонлар меҳнат қиларди. Ўзбек футболида хусусий клублар кўпайгани яхши деб ўйлайман.

"Хоразм" жамоаси ҳақида? Бу жамоа голга қадар бир қатор имкониятлардан фойдалана олмади. Рақиб жамоа ҳақида мен гапирмаганим маъқул, уларни ўзаро муҳокама қиладиган мураббийлари бор. Шуни айтишим мумкинки, "Хоразм" менда яхши таасурот қолдирди. Жамоага ҳозирча ғалаба етишмаяпти, битта ғалабадан кейин уларда ўзларига бўлган ишонч ортиб кетади" - дейди Исмоилов.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика