Ислом Тўхтахўжаев: “Биз мураббийимиз берган кўрсатмани ярмини бажара олдик ҳолос"

Narzulla Saydullayev
19 авг 2016, 14:35
“Локомотив” ҳамда “Сўғдиёна” (4:1) учрашувидан сўнг “темирйўлчилар” ҳимоячиси Ислом Тўхтахўжаев ўйин ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Йирик ҳисобда ғалаба қозонганимиз билан “Сўғдиёна”га қарши осон ўйин бўлмади. Жиззах клубии ҳам яхши шакилланган жамоа эканлигини яна бир бор исботлади. Бизда ҳам уларда ҳам кўп хатолар бўлди, лекин барибир тажриба ўз сўзини айтди. Чемпионатдаги ҳар бир учрашув “Ал – Айн”га қарши тайёргарлик вазифасини ўтаб берди. Мураббийимиз ўйиндан олдин бор кучинглар билан ўйнанглар ОЧЛга тайёргарлик бўлади деб айтганди. Биз мураббийимиз берган кўрсатмани яримини бажара олдик ҳолос. ОЧЛда иккита, уй ва сафар учрашувлари бўлади. Лекин барибир биринчи баҳс сафарда бўлгани яхши. “Ал – Айн” билан сафардаги учрашувда яхши натижа қайд этсак жавоб ўйинида бизга осонроқ бўлади”, - дейди “Локомотив” клуби ҳимоячиси Ислом Тўхтахўжаев.


Жаҳонгир Сотволдиев


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia