Ислом Рашидхонов - "Локомотив" футболчиси!

Aslanov Jasurbek
25 янв 2021
Истеъдодли ярим ҳимоячи "темирйўлчилар" билан келишувга эришди.

Фаолиятининг асосий қисмини "Насаф"да ўтказган Ислом Рашидхонов бундан буён "Локо" шарафини ҳимоя қилади. Моҳир футболчи жамоамиз сафига "Навбаҳор"дан келиб қўшилди. 

Маълумот учун, Ислом Рашидхонов фаолиятини Қаршининг "Насаф" клубида бошлаган. У 2016-2019 йиллар оралиғида қаршиликлар таркибида Ўзбекистон чемпионати доирасида 81 учрашувда майдонга тушган. Рашидхонов ўтган йилни "Навбаҳор" сафида ўтказиб, Суперлигада 22та беллашувда ҳаракат қилди. 

Шу ўринда Ислом Рашидхоновга "Локомотив" оиласига хуш келибсан деб қоламиз", - деб ёзади "Локомотив" матбуот хизмати.






Реклама





Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: "Локомотив" матбуот хизмати