UZ

Сўнгги янгиликлар

17:12Рейндерс: "Милан"нинг "Интер"га қарши ўйинини албатта томоша қиламан"  0 16:45Модрич: "Биз бу муваффақият билан фахрланишимиз керак"  0 16:20Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўнайди-ми?!   0 15:55"Арсенал"нинг яна бир футболчиси термадан жароҳат билан қайтди  0 15:29Ўзбекистон Эронга қарши қандай рангдаги либосда ҳаракат қилади?  5 15:01Қозоғистондаги энг қиммат стадион? Актобедаги янги аренанинг нархи эълон қилинди  9 14:36"Барса" ёзда Левандовскининг ўрнига топ-форвардни сотиб олишни ўйламоқда, номзодлар ҳам маълум  6 14:08Каземиро: "Реал" учун қайғуришга вақтим йўқ"  4 13:13Ферран Торрес Испания терма жамоасидаги 23-голини урди ва Рамос ҳамда Ди Стефанога етиб олди  2 12:38"Манчестер Юнайтед" Аюб Буадди билан шартнома имзолашга яқин турибди  5 12:13"Ливерпуль" ван Дейкка ўринбосар топди  2 11:28"Манчестер Юнайтед" "Порту" хавбеки учун "Атлетико" билан курашади  0 10:53ESPN Европанинг энг яхши ёзги трансферлари рейтингини эълон қилди  6 10:21Англия терма жамоаси сардори ЖЧ фаворитлари ҳақида гапирди  0 09:48Де ла Фуэнте бошчилигидаги Испания терма жамоаси рекорд ўрнатди  1

Ислом Маматказин: «Бундай фанатлар қаршисида тўп суриш фақат завқ келтиради» Янгиликлар

Ислом Маматказин: «Бундай фанатлар қаршисида тўп суриш фақат завқ келтиради»

«Андижон» чемпионатнинг 4-турида ўз майдонида «Насаф» билан учрашувда 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаганидан хабарингиз бор. «Андижон» таркибида иқтидорли ҳимоячи Ислом Маматказин «Насаф» дарвозасини ишғол қилиб мухлисларнинг олқишига сазовор бўлди.

 У ортда қолган беллашув борасида гапирди.

Дастлаб «Насаф»га қарши ўйин ҳақида сўрамоқчиман. Қандай таассурот қолди?

«Насаф» билан учрашувга жуда яхши тайёргарлик кўрдик. Майдонга фақат ғалаба учун тушгандик. Аммо дуранг натижа бўлди.

Рақиб дарвозасини ишғол қилган пайтингизда бошқача хиссиётлар оламига тушиб қолганингизни кўрдим. Ўша ҳолатни қандай тасвирлайсиз?

Тўғри, бошқача ҳиссиёт бўлди. Дўстларимни ўйинга таклиф қилгандим. Улар гол урсанг биз томонга қараб югургин дейишганди. Қандайдир ноодатий ҳиссиётлар қамраб олди. Дўстларим томонга қараб югурдим ва уларга қараб голни нишонладим.

Рости, бу ўйинда гол уриш ҳақида ўйлаганмидингиз?

Ҳа, албатта.

4 та учрашувда ҳимоячи бўлсангизда 2 та гол уришни уддаладингиз. Бу нимадан далолат?

Стандарт вазиятларда барчамиз ўз ўрнимизда тўғри ишни бажараётганимиздан далолат. Кўпроқ стандартларга эътибор қараётганимиз боис бундан унумли фойдаланишга ҳаракат қиляпмиз.

«Бобур Арена»даги муҳит ҳақида ҳамма гапиряпти. Сиз қандай таъриф берасиз?

«Бобур Арена»даги муҳитга нима деса бўлади? Ўйиндан-ўйинга тасвирлаб бўлмайдиган даражада бўляпти. Бундай фанатлар қаршисида тўп суриш фақат завқ келтиради.

Кейинги турда «Локомотив»га қарши ўйин бор. Рақиб ҳақида нима дея оласиз ва нима кутяпсиз?

«Локомотив» ҳам кучли рақиб. Улар ҳам жанговар футбол ўйнайдилар. Қизиқарли учрашув бўлади, деб ўйлайман. Мухлисларимизни хурсанд қилиш учун курашамиз.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика