Ислом бирдамлик ўйинларида футзал тақвими тасдиқланди

Mirjalol Normatov
1 ноя 2025, 13:50
Ноябр ойининг биринчи ярмида жаҳон спорт жамоатчилигининг диққат эътибори Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрига қаратилган бўлади.

4-21 ноябрь саналарида 23 спорт турини ўзида жамлаган VI Ислом бирдамлик ўйинлари мухлисларга унутилмас лаҳзаларни тортиқ этади.

Кеча Ислом Бирдамлиги Ўйинларини очиб берувчи футзал мусобақаси тақвими тасдиқланди. Унга кўра жамоалар 2 ноябрь санасига Ар Риёд шаҳрига етиб келиб, машғулотларга киришиши мумкин. Ўша куни жамоа расмийлари иштирокида йиғилиш ҳам бўлиб отади. Гуруҳ босқичи баҳслари 4 ноябрда старт олади. Иккинчи ва учинчи тур учрашувлари 6-8 ноябрь саналарига режалаштирилган.

Гуруҳларда биринчи ва иккинчи ўринларни эгаллаган жамоалар 9 ноябрь куни ярим финалда куч синашади. 11 ноябрда 3-ўрин учун баҳс ҳамда финал ўйинининг гувоҳига айланамиз. 

Қуйида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўйинлари тақвими билан танишинг:

1-тур. 04.11.2025-йил, соат 19:00 – 21:30. Саудия Арабистони – Ўзбекистон

2-тур. 06.11.2025-йил, соат 16:00 – 18:30. Ўзбекистон – Озарбайжон

3-тур. 08.11.2025-йил, соат 16:00 – 18:30. Ўзбекистон – Ливия


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: https://t.me/Futsal_Uzbekistan