

"Ньюкасл" форварди иҳтиёрига "Вест Хэм"га қарши ўйиндан кейин етиб келган ва Швеция термаси шифокорлари иштирокида тиббий текширувдан ўтган. Натижалар Александер Исак бўлажак ўйинга тайёр эмаслиги ва Европа чемпионати саралаши доирасидаги душанба кунига белгиланган Бельгияга қарши баҳсни ўтказиб юборишга мажбурлигини кўрсатди.
Эслатиб ўтамиз, 12 октябрь санасида Швеция термаси Молдавия билан рўбаро келади. 16 октябрь куни эса Евро-2024 саралашида Бельгия билан куч синашади.
Бу мавсум Исак 10 та ўйинда 7 та гол уришга эришди.



