Исак кейинги мавсум учун ўзига клуб танлади
26 мар 11:40
Янгиликлар
Исак кейинги мавсум учун ўзига клуб танлади
"Ньюкасл"нинг швециялик ҳужумчиси Александр Исак ёзги трансферлар ойнасида қаерга йўл олишини аниқлаб олди.
25 ёшли форвард фаолиятини Лондоннинг "Арсенал" клубида давом эттирмоқчи. Шу билан бирга, "қарғалар" Исакнинг трансфери борасида ҳеч қандай ён босмоқчи эмас, чунки у клубнинг асосий активи ҳисобланади.
Эҳтимол, "канонирлар" Исакни қўлга киритиш учун ўз тарихидаги рекорд суммани тўлашлари керак бўлади, дея таъкидлади манба. Футболчига "Ливерпуль" ҳам қизиқишда давом этмоқда.
Ҳужумчи жорий мавсум барча мусобақаларда 33 та ўйинда майдонга тушиб, 23 марта рақиблар дарвозасини ишғол қилди ва бешта ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Фикрлар