

Бу ҳақда meta-ratings.kz сайти хабар бермоқда.
Футболчиларга жорий йилнинг сўнггига қадар маошларининг қисқариши таклиф қилинди. Раҳбарият легионерларнинг 50%, қозоғистонликларнинг эса 70% маошини қисқартиришни режалаштирмоқда.
Агар футболчилар ва мураббийлар штаби клубнинг бу қарорига қўшилмаса, улар билан тузилган шартномалар бекор қилинади. Буларнинг барчаси клубнинг сақлаб қолиниши ва банкротликнинг бошланишини олдини олиш мақсадида қилинмоқда.
Эслатиб ўтамиз, "Иртиш" ФИФАнинг қарорига кўра, собиқ мураббий Димитар Димитров ва унинг ёрдамчиларига 1,2 миллион евро атрофида тўлаши керак.
Манба: meta-ratings.kz



