Иқбол Бобохонов: "Локомотив" кучли жамоа лекин биз мухлисларимиз қаршисида ўйнаймиз"

Narzulla Saydullayev
11 мар 2016
Бугун олий лиганинг 2-тур уйинлари старт олади.

Андижондаги баҳс кўпчилик томонидан турнинг марказий ўйини дея баҳоланмокда. Бўлажак учрашув олдидан "бургутлар" ҳимоячиси Иқбол Бобохонов ўз фикрларини билидириб ўтди.

- "Локомотив"га қарши баҳс биз учун муҳим. Сабаби ўз майдонимиздаги илк учрашув. Чемпионатнинг очилиши бўлади. Табиийки мухлислар томонидан ҳам қизиқиш катта. Менимча трибуна ашаддий ишқибозлар билан тўлиб тошса керак.

- "Пахтакор" билан ўйиндаги мағлубиятни тезроқ унутиб, навбатдаги яна бир жиддий баҳсга эътибор қаратганмиз. Ўйлайманки йигитларнинг бугунги кундаги руҳий ҳолати яхши. "Темирйулчилар"га қарши ҳар томонлама жиддий тайёргарлик кўрилмоқда. Мураббийларнинг берган кўрсатмаларини тўғри ва аниқ бажара олсак, керакли натижани қўлга кирита оламиз.

- Тўғри, "Локомотив" мамлакатимизнинг етакчи клубларидан бири. Лекин биз улардан очко тортиб олишга ҳаракат қиламиз. Ўйлайманки буни уддаласа бўлади. Мақсадимиз раҳбарият ва ишқибозларимизни хурсанд қилиш.

"Андижон" ФК матбуот хизмати.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia