Инзаги "Чезена" билан ўйиндан сўнг "Милан"дан кетиши мумкин

Aslanov Jasurbek
17 фев 2015, 18:13
"Милан" бош мураббийи Филиппо Инзаги ўз вазифасидан озод этилиши мумкин.
Хабарларга кўра, "россонерлар" раҳбарияти жамоанинг натижаларидан норози ва мутахассисга ултиматум қўймоқчи. Агар "Милан" "Чезена"га қарши учрашувда мағлуб бўлса, Инзаги жамоадан кетиши мумкин. Унинг ўрнини ёрдамчиси Мауро Тассоти эгаллаши мумкин. Эслатиб ўтамиз, "Милан" А Серияда 23 турдан кейин турнир жадвалида 11-ўринни эгаллаб турибди.

Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: sport-express.ru