UZ

Сўнгги янгиликлар

03:07ЕЧЛ. Дембеле четлатилган ўйинда "Бавария" ПСЖ устидан ғалаба қозонди  11 03:05ЕЧЛ. "Барса" йирик ғалаба қайд этди. "Манчестер Сити" "Фейеноорд"га қарши 3:0 ҳисобидаги устунликни сақлаб қола олмади  8 02:03Левандовски ЕЧЛдаги 100-голини урди. Фақат Роналду ва Мессида бундан кўпроқ  6 01:31Элит ОЧЛ. "Ал Садд" билан дуранг ўйнаган "Ал Ҳилол" плей-офф йўлланмасини нақд қилди. "Ал Насср" ҳам кейинги босқични кафолатлади  5 00:50ЕЧЛ. "Милан" ва "Атлетико" ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  1 00:35ЦСКА "Рубин"ни йирик ҳисобда мағлуб қилиб, Россия кубоги ярим финалига йўл олди. Файзуллаевдан гол!  14 23:45Жуд Беллингем: "Олтин тўп" "Реал Мадрид"га келиши керак эди"  6 23:05Расман: Хавьер Маскерано "Интер Майами" бош мураббийига айланди  15 22:19Cуперлиганинг охирги турида учта ўйинда ВАР ишлайди. Қолган учрашувларга қўшимча ёрдамчи ҳакам бириктирилади  7 21:25ПСЖ нега айнан Ҳусановга қизиқиб қолди? Foot Mercato нашри Абдуқодирга Париж клубидан бўлган қизиқиш тафсилотларини маълум қилди  16 20:29Рўзиқул Бердиев: "Рақиб маҳоратли ўйинчиларга эга жамоа, аммо биз кўпроқ ўз ўйинимизга эътибор беришимиз зарур"  10 19:45Небойша Йовович: "Муҳими ўйинга бўлган тайёргарлик ва ғалабага бўлган ишонч"  3 18:57Нкунку "Челси"дан Бундеслигага қайтиши мумкин  0 18:33Жоржиньо ёзда "Арсенал"дан кетади  0 18:11"Футбол олами". Суперлигада қолиш учун кураш авжида ёхуд 25-турдаги барча воқеалар ҳақида   0

Интервью. Урбано Кайро: “Берлусконининг хатоларини такрорламасликка ўргандим” Янгиликлар

Интервью. Урбано Кайро: “Берлусконининг хатоларини такрорламасликка ўргандим”

10 йил аввал “Торино” президенти лавозимини эгаллаган Урбано Кайро жамоани икки марта Еврокубоклардаги иштирокка олиб келди.


 “Gazzetta dello Sport” нашри Кайро билан унинг Турин клубидаги фаолиятига 10 йил тўлиши муносабати билан суҳбат уюштирди.


- Жорий мавсумда “Торино” ҳозирча максимал очколарни йиғди, “Ювентус” эса бирорта очко олгани йўқ. Бу 10 йиллик учун сизга совғами?

- “Ювентус” буни атайин мен учун қилди деб ўйламайман.

- Жамоада ўтказган йилларингиз қандай таърифланади?

- Қайта туғилиш. Худди қақнус қуши сингари. Жанни де Биази билан “А” серияга чиққанимизда ўзимда йўқ хурсанд бўлгандим.

- 2005 йил ёзда “Торино” фаолияти тўхтатилиб, унинг ўрнига янги клуб ташкил этилди. Шунда сиз катта саҳнага чиқдингиз. Ўша пайтдан нима ёдда қолган?

- Шаҳар ҳокимининг матбуот котиби майдондаги одамлар олдида эълон қилганини эслайман: “Урбано Кайро – “Торино”нинг янги президенти”. Уларнинг олқиши ажойиб бўлганди.

- Президент лавозимида биринчи йилни эслайсизми?

- “Торино” – “Альбинолеффе” учрашуви ва Фантининг “соя” голини эслайман. Ўйинга оилам билан келгандим.

- Ва мавсум охирида плей-офф ўйинлари.

- “Чезена”ни мағлуб этиб, сафарга хотиржам йўл олгандик. Лонго бизни олдинга олиб чиқди, бироқ кейин 4 гол ўтказиб юбордик. Аббрускато иккинчи тўпимизни киритди. (Жавоб ўйинида “Торино” 3:1 ҳисобида ютиб, “А” серияга йўлланма олган).

- Аббрускато учун 4,5 миллион евро тўлагансиз. Ҳозир эса Даниэле Базеллига шунча тўладингиз. 9 йил олдин бу катта пул эди.

- Ҳа. У кийиниш хонасида ҳақиқий ҳазилкаш эди. У кўзидан жароҳат олганда Миландан шифокор чақириб, ўйинга тушишга тайёр бўлиши учун ҳаракат қилгандим. Аббрускато захирадан тушди ва биз учун жуда муҳим голни урди. Ўша голсиз жавоб баҳсида жуда қийин бўларди.

- Туринда жавоб ўйини қандай бўлган?

- Ёдимда, кўзларим тўла ёш эди. Беллашув тугаши билан Де Бьязи ўтирган ўриндиқ олдига тушгандим.

- Кейин эса сиз каби медиамагнат бўлган Сильвио Берлусконига “А” серияда чақириқ юбордингиз.

- Биз Аркореда бирга тушлик қилдик ва кейин мени стадионда бирга вертолётда олиб кетди. Бир марта Барселонага ҳам ўйинга бирга боргандик. Уни кўриб, бир қатор қарорларга келганман. Дастлаб жамоа билан кўп мулоқот қилардим, футболчиларни руҳлантириш учун. Тез орада футболда бошқарув деярли ҳарбийларникига ўхшашини тушуниб етдим. Унда бошқарув бўлиши керак. Ҳозир мулоқотни спорт директорига қолдираман. Жамоа билан фақат Вентура мендан илтимос қилганда гаплашаман холос. Бу борада ортга қадам ташладим.

- 2009 йил “Торино” тушиб кетди. Баҳслар юзага келди, қоғоз билан ҳужумлар... Бу энг қийин пайт бўлганми?

- Баҳслар эмас, тушиб кетишнинг ўзи энг қийини эди. Бу ҳақиқий шок бўлиб, бизга бир қатор шубҳаларни тақдим этди. Авиаҳалокатга учраган хотирлаш чоғида ўзимни хавфсиз сезмагандим. Жамоани босимдан халос қилиш мақсадида клубни мендан яхшироқ бошқаришга тайёр турган инсонга сотишга тайёр эканлигимни таъкидладим. Ўшанда кўпроқ юлдузли номларга эътибор қаратардим. Сўнг буни ўзгартиришга тушдик. Стефано Колантуоно яхши футболчиларни таклиф қилди. Вентура эса ёш ўйинчилар билан ишлашда моҳир уста саналади.

- “Лацио” тилга олинганда Лотито, “Торино” тилган олинганда Вентура эсга келади. Мураббий соясида қолиб кетганингиздек туюлмайдими?

- Йўқ, бу оддий ҳолат. Пиоли “Лацио”да яқиндан бери ишлаяпти, Вентура эса “Торино”ни 5 йилдан бери бошқаряпти. У катта ҳажмда иш қилди. Олдин у ҳеч бир клубда бунчалик кўп ушланиб қолмаганди. Аввал Вентура Еврокубокларга чиқмаган ва жамоаси билан 7-поғонани эгаллай олмаганди.

- Черчи ва Иммобиленинг сотилиши туфайли яна танқидлар остида қолиш хавфи пайдо бўлди.

- Бу билан ҳеч нарса қила олмасдим. Иммобилени сотмаган бўлардим, бироқ у кетишни хоҳлади. “Ювентус” эса унинг учун пул тўлашни истаётганди. Иккига бир қолганингда ғалаба қозона олмайсиз. Мухлислар Черчининг трансферларнинг сўнгги кунида сотилганидан норози бўлишди. Бироқ қолишни истамаган футболчини ушлаб туришдан қандай наф бор? Вентуранинг ўзи келиб, уни сотиш кераклигини айтди.

- Уларсиз ҳам “Торино” “Атлетик”ни “Сан Мамес”да 3:2 ҳисобида доғда қолдирди. Бу ғалаба сизни қанчалик қувонтирди?

- Бу 2006 йил қайта туғилишдан кейин мантиқий қадам бўлди. 2012 йил “А” сериясига қайтиш ва 2014 йил 7-ўринни эгаллаш сингари. Ўша кеча катта натижани қўлга киритдик, лекин дербида 20 йилдан кейинги муваффақият, “Интер”ни сафарда Мореттининг сўнгги дақиқадаги голи сабабли мағлуб этиш ҳам ижобий натижага айланди.

- Охирги 10 йилда қайси ўйинчилар сиз учун энг севимли?

- Қўл остимда борлари. Ортга боқиб, Черчини айтардим. У менга ёқарди. Балки ўнг қанот ярим ҳимоясида ўйнагани сабаблидир. Ўзим ҳам шу позицияда ўйнардим. У “А” серияга қайтганимиздан кейин бизнинг биринчи катта харидимиз бўлганди. Кейин Дармианни айтаман. У яхши йигит ва йўлида барча нарсаларни босиб ўтди. Худди мен бизнес фаолиятимни олиб борганим сингари. Унинг “Манчестер Юнайтед”га ўтишига рухсат бермасдан бошқа иложим йўқ эди. Квальяреллани ҳамиша “Торино”га қайтаришга интилганман. Яна Огбоннани тилга оламан. У ҳамиша биз билан ўзини яхши тутган.

- “Торино” сизга қанчага тушган?

- 2013 йилгача 60 миллион евро сарфладим. Охирги икки йилда харажат бўлмади, даромад харажатларни қоплади.

- Жон Элканн бир сафар “Торино” ва “Рома” сингари тезда йўқ бўлиб кетишни хоҳламаслигини айтганди.

- У аввалги вақтлар ҳақида айтганди. Ҳозир бизда бир тийин ҳам қарз йўқ. Барча катта клублар бу билан мақтана олмайди.

- Келаси 5 йилда скудеттони ютишингиз мумкинми?

- Йўқ. Сўнгги 16 йилда фақат “Милан”, “Интер” ва “Ювентус”буни уддалади. “Рома” ва “Лацио” президентлари чемпион бўлишди, бироқ бу қоидадан четда бўлган ҳолатдир. Моратти, Аньелли ва Берлускони муаммоларни ҳамён ёрдамида ҳал қилишади. Телевизион ҳуқуқларни сотишгача бўлган даврда ҳаммаси бошқача эди. Ҳозир скудеттони ютиш учун пул айланмаси камида 300 миллион евро бўлиши даркор. Бунинг учун бизга 240 миллион етишмайди. Чемпионликкача узоқ, лекин иқтидорли ёшлар ёрдамида Италия Кубоги ва Еврокубокларга кўз тикишимиз мумкин. Дармианни сотишга ваъда бердим ва сотдим. Бироқ Максимович сотилмайди.

Энди биз маркетингни яхшилашимиз керак. “Торино” телеканалини ишга туширишимиз лозим, болалар бизни кўриб, мухлислик қилишни бошлашади. Янги стадионимизга кўчиб ўтганимизда стадионга мухлислар ташрифидан кўпроқ нарсага эга бўламиз. Президентликни қабул қилганимда 10 йил ишлашни хоҳлашимни айтгандим. Ҳозир яна 5 йилга қолишни истаяпман.

- Берлусконининг қайта туғилишими?

- Йўқ, Урбано Кайронинг.

- 20 йил аввал “Corriere della Sera” газетасининг бир саҳифасини реклама учун сотиб олиб, шахсий бизнесингизни бошлаганингизни кўрсатгансиз. Ҳозир ўша йигит ўзини қандай ҳис қилмоқда?

- У 20 ёшга улғайди, лекин ҳамон ўшандек ҳисларга эга. Юрагим ва муҳаббатим “Торино” билан боғлиқ. Ишлаб чиқарувчи бўлишни хоҳладим ва буни уддаладим. Ўйинчи бўлишни истагандим, бироқ президент бўлдим.


Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика