UZ

Сўнгги янгиликлар

00:45Алиссон "Рома" мухлислари билан хайрлашди  16 00:10Ҳамиджон Актамов: “Кутилмаган жароҳат вазиятни оғирлаштирди”  15 00:09Андрей Фёдоров: "Ярим куч билан ўйнамаяпмиз"  6 23:50Рўзиқул Бердиев: "ЎФАдагилар терма учун муносиб мураббий излашаётганига умид қиляпман"  16 23:32Шота Арвеладзе: "Навоийда ўйнаш доим оғир"  12 23:24Бахтиёр Ашурматов: “Иккинчи таймда яхши ўйнадик, лекин...”   4 23:23Нўъмон Ҳасанов: “Ўйиндан завқ олдим”  11 23:12Агент "Манчестер Юнайтед" футболчиси "Ювентус"га ўтаётганини тасдиқлади  15 23:00ЖЧ-2018. Хайр Россия, хайр "CA", кўришгунча Қатар-2022  1 22:56Суперлига. Бикмаевнинг хет-трики "Локо"га "Насаф" устидан ғалабани тақдим этди  81 22:55Суперлига. "Пахтакор" Навоийда сўнгги дақиқаларда мағлубиятни ғалабага айлантирди  172 22:37Алиссон янги жамоасида тиббий кўрикдан ўтиш учун учиб кетди  6 22:16Моуриньо: "Санчес Мата ва Марсьяль билан бирга ишлаши керак"  3 21:51Суперлига. Иккита пенальти, рақиб дарвозабонига қизил ва "Қўқон-1912"нинг йирик ғалабаси  132 21:46Самарқандда "Амир Темур" кубоги бошланди ФОТОГАЛЕРЕЯ  1

Интервью. Сон Хёнг Мин: "Футболдан роҳат оляпман" Янгиликлар

Интервью. Сон Хёнг Мин: "Футболдан роҳат оляпман"

ЖЧ-2002 Корея ва Японияда ўтказилган пайт Сон Хёнг Мин 10 ёшда эди. Ўша мундиалда корейслар ўзига хос сенсация кўрсатиб Италия ва Испанияни мусобақадан чиқариб юборишганди.

Орадан йиллар ўтди. Хонг Мюнг Бо, Ан Чжун Хван, Сеул Ки Хюн, Парк Жи Сунг каби футболчилар миллионлар ўйини билан хайрлашишди. Сўнгра ёш авлод етишиб чиқди. Сон Хёнг Мин шулар жумласидан. Яқинда "Тоттенхэм" юлдузи ФИФА сайтига интервью бериб, бир қатор саволларга жавоб қайтарди.

- 16 йил олдин ўз Ватанингизда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатидан қандай хотиралар қолган?
- Албатта, яхши хотиралар. Мен ўйинларни телевизор орқали кўргандим, Испанияга қарши пенальтилар серияси ҳамон ёдимда. 

- Энг эсда қолган воқеа?
- Италия билан Испанияни чиқариб юборганимизни биламан. Лекин алоҳида бир воқеа ёдимда қолмаган. Мен учун ЖЧ-2002 бошидан охиригача фантастик даражада бўлган.

- Қайси футболчига ҳавас қилгансиз?
- Бизда яхши ўйинчилар доим кўп бўлган, лекин менинг кумирим - Парк Жи Сунг. Ёшлигимда Англия чемпионати баҳсларини телевизорда кузатардим. Парк Жи Сунг "Манчестер Юнайтед"да ўйнарди. У кўплаб совринларни қўлга киритган. У ҳамон менинг энг севимли футболчим. 

- Кейинчалик у билан бирга ўйнаш насиб этди, тўғрими?
- Бу жуда ажойиб бўлганди. 2011 йил Қатарда ўтказилган Осиё Кубогида ёқтирган футболчим билан бирга ўйнаганман. Ўшанда 18 ёш эдим. Ундан кўп нарсаларни ўрганса бўлади. Мен уни доим кузатардим: машғулотда қандай ишлайди, нима ейди, нима ичади. Биз ҳатто бир хонада истиқомат қилганмиз. Лекин унга гапиришга уялардим, шу боис доим жим турардим. 

- 2014 йилги жаҳон чемпионати сиз учун биринчи мундиал бўлди. Ҳиссиётлар билан ўртоқлашсангиз?
- Жаҳон чемпионатида иштирок этиш мен учун ниҳоятда қувончли воқеа бўлганди. Барча футболчилар мундиалга бориш учун тўрт йил кутишади. Менда ҳам шундай бўлган. Бразилиядаги мундиал мен учун алоҳида эсда қоларли бўлди. Бизда ёш футболчилар кўп эди, орадан яна тўрт йил ўтди, ҳаммамиз улғайдик ва янада кўпроқ тажриба тўпладик.

- ЖЧ-2018да Корея терма жамоаси Швеция, Мексика, Германия билан бир гуруҳдан жой олди. Имкониятларни қандай баҳолайсиз?
- Жуда қийин гуруҳ. Умуман, мусобақада осон гуруҳнинг ўзи йўқ. Швеция биздан кучли, Мексика Германиядан кучли, хулласи ҳамма кучли. Лекин биз ҳам ютиш учун майдонга чиқамиз. Футболда ҳеч ким ютқазишни хоҳламайди. Агар руҳий томонлама тайёр бўлсак, нимадир қилишимизга ишонаман. 

- Жанубий Кореянинг асосий мақсади гуруҳдан чиқишми?
- Албатта. Лекин футбол "ҳа" ёки "йўқ" деган сўздан иборат эмас. Менимча, биз гуруҳдан чиқа оламиз. Мен ўз Ватаним ва жамоадошларим билан фахрланаман. 

- "Тоттенхэм"даги фаолиятингиз қандай кетяпти?
- Бир сўз билан айтганда футболдан завқ оляпман. Мен бир умр Англияда ўйнашни орзу қилганман. Ишонасизми, ҳозир ҳам бу худди тушга ўхшайди. Менга Лондон ёқади. Бу дунёдаги энг катта шаҳар. Менга машғулотларга бориш, шаҳар айланиш, сафар учрашувларига йўл олиш, хуллас ҳамма-ҳаммаси ёқади. 

- Премьер-лигада ўйнаш сизга қанчалик ёрдам беради?
- Мен ҳам жисмоний, ҳам руҳий томонлама ўсдим. Ўйин услубим анча ўзгарди. Бунинг учун мураббийларга катта раҳмат. Улар мени бир қадам ўстира олишди. Бундеслигада ўйиним ҳозиргидек ёрқин эмасди. Лекин Англияга келиб ўзимни бошқатдан кашф этдим.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

+2   
17 май 10:02:15
Чин юракдан
бизда бошкача укам Сон Хёнг Мин футболдан даромад оляпман дейишади
+1   
17 май 05:38:48
Umid Nazarov
Son osiyoni eng zur uyinchisi
   
19 май 08:55:56
MDoniyorov
Хакикатда Сон осиёда энг кучли футболчи. Сон даражасида уйинчи йук хали бизда
   
16 май 20:30:43
Sardor98
Johonjon фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ajoyib futbolchi
Ok
   
16 май 19:11:39
uzb will win all two matches
hm_son7 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Достим сиздан илтимос Фейбукдаги исмингиз нима Мен хам Сон ниг мухлисиман расмларини кормокчи едим илтимос йозворинг
+998939471121 oka iloji bulsa telegramdan yozvoring...
   
16 май 19:07:14
hm_son7
uzb will win all two matches фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Meni komirim... Son xyon min... Telegramdagi nikim xam shu facebookdagi rasmlarim xam son rasmlari bn tolgan. formam xam son tottenham. xullas bu bolani oyini menga jida yoqadi. menda faqat bir futbolchidan uni futbolkasini olish imkoniyati bolganda men sonnikini olgan bolardim.. Go spurs..
Достим сиздан илтимос Фейбукдаги исмингиз нима Мен хам Сон ниг мухлисиман расмларини кормокчи едим илтимос йозворинг
   
16 май 19:01:59
hm_son7
СОН ХЕН МИН сен менинг кумиримсан
   
16 май 18:57:32
uzb will win all two matches
Meni komirim... Son xyon min... Telegramdagi nikim xam shu facebookdagi rasmlarim xam son rasmlari bn tolgan. formam xam son tottenham. xullas bu bolani oyini menga jida yoqadi. menda faqat bir futbolchidan uni futbolkasini olish imkoniyati bolganda men sonnikini olgan bolardim.. Go spurs..
   
16 май 18:51:17
Johonjon
Ajoyib futbolchi
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Ўзбекистон терма жамоасига ким бош мураббий бўлишини истайсиз? Ўзбекистон терма жамоасига ким бош мураббий бўлишини истайсиз?
Яқин орада Ўзбекистон терма жамоасига бош мураббий тайинланади.   281
Суперлига. Бикмаевнинг хет-трики "Локо"га "Насаф" устидан ғалабани тақдим этди Суперлига. Бикмаевнинг хет-трики "Локо"га "Насаф" устидан ғалабани тақдим этди
Суперлиганинг 17-туридан ўрин олган "Локомотив" -...  81
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг