UZ

Сўнгги янгиликлар

12:25Месси 6 ўйинда 11 та гол уриб, МЛСнинг 7 йиллик рекордини ўрнатди  15 11:35Нкунку "Челси"ни тарк этади?!  1 11:07МЮ “Реал“ футболчига 90 миллион таклиф қилди  4 10:43“Реал Мадрид“ни трансфер ойнаси якунига қадар 4 нафар футболчи тарк этиши мумкин  15 10:20Жозе Моуринью “Арсенал“ ҳужумчисини “Фенербахче“га ўтишга кўндирди  1 09:51Биринчи даврани “Локомотив“да ўтказган ҳимоячи ОКМК йиғинига қўшилди  1 09:23МЮнинг асосий дарвозабони узоқ муддатга сафдан чиқди  7 08:54“Шўртан“ сардори Ҳиндистон жамоасига кўчиб ўтди  4 08:25Аббосбек Файзуллаев: “Краснодар“ билан ўйин менинг ЦСКАдаги охирги ўйиним бўлганми ёки йўқлигини ўзим ҳам билмайман“  6 07:58Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси фаолиятини Эронда давом эттириши мумкин  10 07:27Россия Суперкубогини қўлга киритган Файзуллаев учрашувдан сўнг нималар деди?  2 07:25“Андижон” польшалик ҳимоячи билан шартнома имзолади  2 07:00“Истиқлол“ бош мураббийи яна бир ўзбекистонлик футболчи билан шартнома тузишни истамоқда  6 02:34"Спортинг" раҳбари Гёкерешнинг йиғинга келмагани ҳақида: "Даҳолар босим ўтказиш орқали трансферни осонлаштирамиз деб ўйлашади, аммо бу уни қийинлаштиради. Ҳаммаси катта жарима ва кечирим сўраш билан ҳал бўлади"  2 00:55Футзал. "Қизилқум" ўтиш ўйинида "Пахтакор"ни мағлуб этиб, Олий лигага йўлланма олди  1

Интервью. Профсор Роримша оиласи, "Уммон" гуруҳи ва қизиқарли воқеалар ҳақида Янгиликлар

Интервью. Профсор Роримша оиласи, "Уммон" гуруҳи ва қизиқарли воқеалар ҳақида

Бокс бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида олтин медални қўлга киритган спортчимиз Профсор Роримша сайтимиз офисига ташриф буюриб, интервью берди.

Эътиборингизга спортчи билан уюштирилган интервьюни тақдим этамиз.


- Ўзингиз ҳақингизда гапириб беринг.

- Исмим Профсор, фамилиям Роримша.1999 йилда туғилганман. Бухоро шаҳрида яшайман. Олимпия захиралари спорт коллежида ўқийман ва ўша ерда бокс билан шуғулланаман. Мураббийларим - Қиличов Улуғбек ва Авезов Ҳамза. Профсор, Профи деб чақиришади. Дубайда туғилганман. 4 йил у ерда яшаб, Бухорога келганман. Спорт билан 9 ёшимдан бошлаб шуғуллана бошлаганман. Аввалига баскетбол билан шуғулланганман. Кейин боксга ўтганман. Бунда мураббийимнинг ҳам хизматлари катта.


- Ўзбек тилини қандай қилиб ўргангансиз?

- Ўзбекчани кичкиналигимдан биламан. Онам ўзбеклар. Ўзбекчани билмасам ўзим учун ҳам уят бўлади. Онам инглизча гапирсалар, мен ўзбек тилида жавоб берардим. Кичкиналигимда бўлган шу воқеалар камерага ҳам муҳрланган. Ҳозир ўша пайтларни кўрсак куламиз. Шунингдек, дўстларим билан ҳам ўзбек тилида гаплашардик.



- Она тилим деб қайси тилни ҳисоблайсиз?

- Албатта, ўзбек тилини!


-Оила аъзоларингиз ҳақида ҳам гапириб беринг...

- Оила аъзоларим онам, синглим, акам, опам ва отам. Отам Дубайда яшайдилар. Онам ва синглим билан Ўзбекистонда яшаймиз.


- Синглингиз ҳам ўзбек тилини биладими?

- Ҳа, у ҳам билади ўзбек тилини. Лекин, мен ўзбек тилида ундан яхши гапираман (кулади).


- Боксда кумир деб кимни ҳисоблайсиз? Кимга ҳавас қиласиз?

- Оғир вазн боксчиларига ҳавас қилмайман. Енгил вазн тоифасидаги боксчиларига, масалан Шаҳрам Ғиёсовга ҳавас қиламан.


- Аҳир сиз оғир вазнли боксчисизку?!

- Тўғри, лекин... Лекин, дунё миқёсидаги боксчиларнинг турни ҳусусиятларига ҳавас қиламан. Масалан, Тайсоннинг кучли зарбаси ва оёқда ҳаракатланишини кузатаман. Рой Жонс ҳам оғир вазнли боксчи бўлишига қарамасдан, тез ҳаракат қилади. Муҳаммад Али ҳам тезкор боксчи бўлган. Аниқ қайсидир боксчини кумир деб ҳисобламайман. Лекин, юқорида санаб ўтган боксчиларимнинг ана шундай сифатларини ўзлаштиришни истайман.



- Келажакда вазнингизни камайтирмоқчимисиз?

- Йўқ, мана шу вазнимда рингга чиқавераман (-91 кг - А.Т)


- Балки супероғир вазн тоифасига ҳам ўтишингиз мумкиндир?

- Вазиятга қараб... Бу масалада мураббийларга қулоқ соламан.


- Келажакда АҚШдан таклиф бўлса бунга қандай жавоб берардингиз?

...


Интервьюнинг тўлиқ қисмини OLAMSPORT.COM сайтида ўқишингиз мумкин бўлади.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика