UZ

Сўнгги янгиликлар

18:13Монтелла Балотелли нима учун Туркияни тарк этганини тушунтирди  0 17:55Абрахамни инглиз грандлари таъқиб қилишмоқда  1 17:42Футзал. Ўзбекистон эртага ҳам оқ либосда ўйнайди  1 17:24Невилл: "Суперлига – футболни ўлдиришга бўлган уриниш"  0 17:04“Дўстлик” терма жамоалар марказида қурилиш ишлари давом этмоқда  0 16:45АҚШ терма жамоаси устози ЖЧ-2022 фаворитини ажратиб кўрсатди  14 16:28Ўзбекистон кубоги. Ярим финал ўйинлари бошланиш вақти маълум  5 16:27Беш афсонавий трилогия. Шубҳасиз, Головкин ва Канело жанги улар билан тенглаша олмайди  0 16:16Араухо жарроҳлик амалиётини ўтказди ва 3 ойни майдон ташқарисида ўтказиб юбориши мумкин  2 15:57Саудия Арабистони клуби президенти Роналдуга бўлган қизиқиш ҳақида гапирди  2 15:39Футзал бўйича Осиё Кубогида сенсация: Саудия Арабистони Японияни мағлуб этди  4 15:24Швейцария МТЖ дарвозабони қаторасига бешинчи пенальтини қайтарди  1 15:04Ўзбекистон ногирон-ампутантлар терма жамоаси ЖЧга ҳозирлик кўрмоқда  3 14:49Барош, Жо, Боян ва ҳалигача ўйнаётган яна 19 ўйинчи  9 14:31"Динамо" Абрамов бўйича ЎзПФЛ талабини бажарди  7

Интервью. Иброҳимҳалил Йўлдошев — "Россия клубларининг еврокубокларда қатнашмаслиги, кучли клубларга боролмайди дегани эмас" Янгиликлар

Интервью. Иброҳимҳалил Йўлдошев — "Россия клубларининг еврокубокларда қатнашмаслиги, кучли клубларга боролмайди дегани эмас"

Интервью вақти.


 ФОТО. Йўлдошев рамзий термада!


РПЛ. Йўлдошев гол урган ўйинда "Пари НН" мағлубиятга учради


Россия чемпионатининг 4-туридан ўрин олган "Сочи" — "Пари НН" ўзаро тўқнаш келди (2:1). Учрашувда меҳмонларнинг ягона голига ҳамюртимиз Иброҳимҳалил Йўлдошев муаллифлик қилди. Барча баҳслар якунларига кўра эса  тур рамзий терма жамоасидан ўрин олди. Новгородликлар сафида ўз ўрнини топиб улгурган тезкор футболчимизга бир нечта саволлар билан юзландик. 

- "Сочи"га қарши ўйин жамоангиз учун омадсиз якунланганига қарамай, ушбу учрашувдаги ҳаракатларингиз футбол жамоатчилиги томонидан юқори баҳоланди...

- "Сочи" ўтган мавсум Россия чемпионатида иккинчи ўринни қўлга киритганди. Шунинг ўзи уларнинг кучидан дарак бериб турибди. Уларга имкон қадар қаршилик кўрсатдик. Биринчи бўлимдан сўнг танаффусда мураббийимиз руҳий жиҳатдан футболчиларга яхшигина далда берди. Иккинчи бўлимда бор кучимиз билан ҳаракат қилдик. Голимдан ташқари ўзимда ҳам вазиятлар етарлича бўлди, дея оламан. Лекин шу куни ғалаба қозониш бизга насиб қилмаган экан. 

- Жамоада бош мураббий ўзгарди, Александр  Кержаков ўрнига Галактионов тайиланди. Кержаковнинг жамоадаги ишини қандай баҳолайсиз?

- Кержаков жамоадан кетди, лекин у билан ишлаган икки нафар мураббий қолди. Кержаковдан кўп нарса ўргандим. Айнан унинг қизиқиши туфайли Россия чемпионатига келдим. Унга миннатдорчилик билдираман. 


- Одатда жамоада мураббий ўзгарса, футболчиларга талаблари, муносабати ҳам бошқача бўлади. Галактионов бу борада қандай мураббий?

- Тўғри. Янги мураббийга ўрганиш учун маълум фурсат керак. Лекин Галактионов билан бундай қийинчилик бўлгани йўқ. Футболчилар билан тез чиқишиб кетди. Футболчи мураббий танламаслиги, ўз ўйини билан исталган мураббийни ишончини қозониши керак. Шунга яраша ҳаракат қиляпман. Ўзаро муносабатларим жойида. 

- Россия чемпионатидаги иккинчи мавсумингизни ўтказяпсиз. Сизда кам бўлсада, кўникма ва тажриба шаклланди. Бу мавсумдан аввалгига нисбатан нима кутяпсиз? 

- Биринчи мавсум мен учун дарс бўлди. Камчиликларимни кўриб олдим. Ўз позициямда ўйнайдиган футболчиларни кичик деталларигача ўргандим, деб ўйлайман. Янги мавсумда натижамни янада яхшилашим талаб қилинади. 

- Россия клубларининг еврокубоклардан четдан қолиши сизни ҳавотирга солмаяптими? 

- Еврокубокларда қатнашмаслиги, кучли клубларга боролмайди дегани эмас. Футболчи  жамоасида қанчалик ўзини кўрсатса, шунча яхши. Ҳамма гап ўзимда қолган. 


- Ёзда Москванинг "Спартак" клуби хизматларингизга қизиқиш билдиргани ҳақида хабарлар тарқалди...

- Шахсан ўзимга қизиқиш бўлгани йўқ. Сиз айтаётган хабарни фақат ижтимоий тармоқларда ўқидим. Тўғриси қанчалик рост ёки ёлғонлигини билмайман. 

- Айни пайтдаги даражангизни ҳисобга олганда қайси чемпионатда ўзингизни синаб кўришга тайёрсиз? Галактионов яхши таклифлар келиб тушса, қўйиб юборишга тайёрми?  

- Мақсадим кучли бешлик чемпионатига йўл олиш. Бу ҳар бир футболчининг нияти. Мураббий қўйиб юборадими ёки йўқ бу масалани агентлар, клубдагилар ҳал қилади.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +9   

Фикрлар

+1   
10 авг 17:12:10
UmiD_0701
Бу мавсум тулик колиши керак клубида манимча буни узи хам хис килиб турибти футболчини хизматлари унинг клубдаги малум даражадаги уйини сонларда хам акс етиб туриши ва хар бир уйинда максимал даражада харакат килиши ва албатта фойдали иш кофисенти хам яхши булиши керак.Бу мавсум камида 5-6 та гол ва шунча ассист ёздириб куйишига ишонаман ОМАД ЙУЛДОШЕВ
   
11 авг 22:18:06
Nodirbek Fanat Chelsea
Hozirda RPL ga o‘tish xato sababi Yevropa clublarining skautlari RPLni kuzatishmayapti ham manimcha Xojimat ham xato qildi.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика