"Интер" яқин соатларда Сербия термаси ўйинчиси билан шартнома имзолайди
02 авг 2023 14:01
Янгиликлар
"Интер" яқин соатларда Сербия термаси ўйинчиси билан шартнома имзолайди
"Удинезе" ва Сербия терма жамоаси аъзоси Лазар Самаржич бугун "Интер" билан шартнома тузади.
Трансфер суммаси 15 миллион еврони ташкил этади. Шунингдек, "Интер" "Удинезе"га Италия ёшлар терма жамоаси вакили Жованни Фаббианни, қайтариб сотиб олиш ҳуқуқи билан, бериб юборади.
Самаржич "нерадзурри" билан 5 йиллик келишувга имзо чекади.
Ўтган мавсум серб чемпионат ва Италия кубогининг 39 ўйинида майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 4 та голли узатма етказиб берди. "Transfermarkt" портали 21 ёшли футболчини 14 миллион еврога баҳоламоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади
Рўзиқул Бердиев "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан кейин нималар деди?
Фикрлар