

Шу муносабат билан Тошкентнинг "Inter Sport" футбол мактаби тарбияланувчилари Юнусобод туманида истиқомат қилаётган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари хонадонида меҳмон бўлиб, меҳнат ва уруш фахрийларини бугунги байрам билан муборакбод этишди.
"Inter Sport" раҳбари Эркин Саидовнинг ташаббуси билан амалга оширилган ушбу тадбирдан фахрийлар ниҳоятда хурсанд бўлишди. Уларнинг бир нечта жажжи болажонларни кўриб кайфияти тоғдек кўтарилди. Кексалар болаларга ўз кўрган-кечирганларини сўзлаб беришди.






