"Интер" шартномани бекор қилиш учун Санчесга 5 миллион евро тўлашга тайёр

Alisher
1 авг 2022
"Интер" форварди Алексис Санчес клубдан кетиши мумкин.

Бу ҳақда журналист Николо Скира хабар бермоқда.

Клуб раҳбарияти 33 ёшли чилилик билан шартномани бекор қилмоқчи. Миланликлар ўйинчига товон пули сифатида 5 млн евро тўлашга тайёр. Санчеснинг "Интер" билан шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Санчес ўтган мавсум 39та ўйинда майдонга тушиб, 9та гол ва 5та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira