"Интер Майами" Маркос Рохони сафига қўшиб олмоқчи
28 дек 2023 12:02
Янгиликлар
"Интер Майами" Маркос Рохони сафига қўшиб олмоқчи
"Бока Хуниорс" ҳимоячисини Лионель Месси ва Херардо Мартино чақирмоқда.
Американинг "Интер Майами" жамоаси "Бока Хуниорс"нинг аргентиналик ҳимоячиси Маркос Рохони таркибга қўшиб олмоқчи, дея хабар берди Эрнан Кастильо.
Хабар қилинишича, 33 ёшли Рохога "Интер Майами" ҳужумчиси Лионель Месси ва бош мураббий Херардо Мартино қўнғироқ қилиб, уни трансферга рози бўлишга ундади.
Аргентиналик футболчининг хизматларига 2023 йилги Либертадорес Кубоги ярим финалида "Бока Хуниорс"га ютқазган Бразилиянинг "Палмейрас" клуби ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Маркос Рохо жорий мавсум жароҳати туфайли "Бока Хуниорс" сафида атиги 16 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Фикрлар