

А Серия жамоаси шартномаси мавсум сўнггида якунланадиган 36 ёшли футболчини яна бир йил таркибида сақлаб қолмоқчи.
Жеко "Интер"да 2021 йилнинг ёзидан бери ўйнайди. У жорий мавсум жамоа таркибида барча мусобақаларда 18та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол ва 3та ассист қайд этди.
Transfermarkt форвардни 4 миллион еврога баҳоламоқда.



