

Журналист Жанлука Ди Марционинг хабарига кўра, Италия клуби ПСЖга ўтаётган Ашраф Ҳакимининг ўрнига футболч изламоқда. Улар Бельеринни сотиб олиш имконияти билан бир йилга ижарага олишни режалаштирмоқда.
Лондон клуби эса футболчисини 20 млн еврога баҳолаган. Шунингдек, яна бир альтернатив сифатида Давид Заппакоста кўрилмоқда.
Ўтган мавсумда Бельерин "Арсенал" таркибида 25 ўйинда қатнашиб, 1 гол ва 2 ассист қайд этди.



