

Маълумотларга кўра, неразуррилар футболчи трансфери учун 30 млн. евро сарфлашга тайёр.
Бироқ трансферга Гюндоганнинг молиявий истаклари ҳалақит бериши мумкин. Германиялик ярим ҳимоячи йилига 9 млн. евро ишлаб топмоқчи. Миланликлар футболчига бундай маош беришга тайёр эмас.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда Гюндоган ва "Манчестер Сити" ўртасида тузилган битим кучини йўқотади. Томонлар янги битим тузиш ҳақида ўйлашмаяпти.



