

"Интер" клуби яримҳимоячиси Стефано Сенсининг уйига ўғри тушди. Воқеа Италия А Серияси 19-туридан ўрин олган "Интер" - "Торино" баҳси пайти юз берган. Жиноятчилар Сенсининг уйидан 70 минг евролик соат, футболчи ва унинг рафиқасига тегишли қиймати 200 минг еврога яқин қимматбаҳо буюмларни қўлга киритишган.
Эслатиб ўтамиз, Италияда бу каби ҳолатлар кўп такрорланмоқда. Бундан бир неча кун аввал "Наполи" яримҳимоячиси Адам Унасни уйи яқинида тўнаб кетишганди.



