Испанияда Ямалга мукофот топширилди
21 ноя 2025 18:20
Янгиликлар
Испанияда Ямалга мукофот топширилди
"Барселона"нинг истеъдодли футболчиси Ламин Ямалга "Marca" томонидан мавсумнинг энг яхши ўйинчисига топшириладиган Альфредо Ди Стефано номидаги нуфузли мукофот берилди.
18 ёшли вингер Килиан Мбаппе, Виниcиус Жуниор ҳамда жамоадошлари Педри ва Рафиньяни ортда қолдириб, совринни қўлга киритди.
Ямаль учун бу мукофот унинг тез ривожланишининг яна бир тасдиғидир. Футболчи индивидуал мукофотлар жамоанинг кучли мавсумини акс эттиришини таъкидлади ва бундай ютуқлар уни янада кўпроқ ишлашга илҳомлантиришини таъкидлади.

Ямаль маросимдан сўнг Ла Лига ва Чемпионлар Лигасидан тортиб "Олтин тўп" ва Жаҳон чемпионатигача бўлган барча совринлар учун курашиш ниятини билдирди:
"Мен ҳамма нарсани ютишни хоҳлайман. Ўйнар эканман, бунинг иложи бор", – деди у.
Ламин Ямаль жорий мавсум 11 ўйинда майдонга тушиб, 6 та тўп киритди ва 6 та голга ассистентлик қилди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Реал Сосьедад"га мағлуб бўлди
ЕЧЛ. "Будё Глимт" ўз уйида "Манчестер Сити"ни ишончли тарзда мағлубиятга учратди. Ҳусанов тўлиқ ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бор аламини "Монако"дан олди
Ҳусниддин Алиқулов учун мавсум якунланди. Футболчи Жаҳон чемпионатида иштирок эта олмайди
Фикрлар