

Маълумотларга қараганда, "Лилль" ярим ҳимоячиси Бубакари Сумаре фаолиятини Италия А сериясида давом эттириши мумкин. Унга Миланнинг "Интер" клуби фаол қизиқиш билдирмоқда. "Нерадзуррилар" раҳбарияти тез орада Сумаренинг трансфери борасида музокаралар столига ўтириши кутилмоқда.
Таъкидлаш лозимки, франциялик футболчи ПСЖ клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. У "Лилль" жамоаси шарафини 2017 йилдан буён ҳимоя қилиб келмоқда.



