Инфантино видеотакрорларнинг фойдали эканлигини айтди
02 мар 2018 23:27
Янгиликлар
Инфантино видеотакрорларнинг фойдали эканлигини айтди
ФИФА президенти Жанни Инфантинонинг айтишича, видетакрорлар тизими (VAR) учрашув пайтида ҳакамларга баҳсли вазиятларда адолатли қарор қабул қилишда жуда катта ёрдам бермоқда.
“Ишқибозлар ҳакамнинг хатосини такрорий вазиятда кўришсаю, ҳакамларнинг ўзлари кўришмаса бу тўғри эмас. Шу сабаб VAR- 99 фоиз фойдали тизим. Биз аста секин бу борадаги ишларни яхши йўлга қўйиб оламиз. Ҳозирда битта вазиятни такроран кўриб чиқиш учун бир дақиқа вақт кетади, бутун учрашув мобайнида тахминан етти дақиқа вақт такрорий вазиятларин кўришга сарфланади. Ўйлашимча, бу нормал ҳолат”, дея Инфантинонинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Mundo Deportivo.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
10 ўйинда 12 гол: Роналду яққол тўпурар
Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?
Нималар қиляпсан, "Астон Вилла"?! Эмери жамоаси "Челси" майдонида ҳам ғалабага эришди
"Аркадаг" кетма-кет учинчи марта Туркманистон Кубогини қўлга киритди
Фикрлар