Иминов энг катта мақсади ва "Бухоро"нинг имкониятлари ҳақида гапирди

7 янв 2023, 16:49
Суперлигага қайтган "Бухоро" клуби матбуот хизмати Ҳумоюнмирзо Иминов жамоада қолишини эълон қилди.

Шундан кейин 22 ёшли ярим ҳимоячи билан боғланиб, ўзимизни қизиқтирган баъзи саволларга жавоб олдик. 

— Ҳумоюнмирзо, ўтган мавсум охирида "Пахтакор"нинг чемпионлигидан кўпроқ қувондингизми ёки "Бухоро" Суперлигага қайтганиданми?

— Ассалому алайкум. Мавсумнинг биринчи қисмини "Пахтакор"да ўтказгандим. "Шерлар" чемпион бўлишини хоҳладим. "Бухоро"нинг элитига қайтишига ёрдам берганим учун хурсандман. Эсда қоларли йил бўлди.

— Сизни "Бухоро"га ким таклиф қилди?

— Мураббийлар штаби чақирди. Лекин бу ўтишда акам (Сардор Эминов - таҳр.)нинг ҳам ҳиссаси катта.

— Бу йил ҳам Бухорода қолишингиз айтиляпти. "Пахтакор" сизни ижарага бердими ёки..?

— Йўқ, "Бухоро" трансфер ҳуқуқимни сотиб олган. Энди шу жамоага тегишлиман.

— Клубнинг бу йилги имкониятларини қандай баҳолайсиз? Жамоа аутсайдерлар зонасига тушиб қолмайдими?

— Ҳаким ака Фузайлов яхши жамоа шакллантиряпти. Ҳали ҳаммаси олдинда. Худо хоҳласа, юқори ўринлар учун курашамиз.

— Иминовнинг олдидаги шахсий мақсадлари қанақа? 

— Бу йил ўсишга эришмоқчиман. Энг катта ният эса терма жамоада ўйнаш.

Маълумот учун, Ҳумоюнмирзо Иминов ўтган мавсум "Бухоро" либосида 12 учрашувда майдонга тушиб, 2 бор рақиблари дарвозасини ишғол қилди.

Фахриддин ёзиб олди


Манба: championat.asia