Илёс Зейтуллаев: "Мағлубиятлар кўзни юмиб, ўтиб кетиб бўлмайдиган муаммоларни очиб беради"
06 мар 23:58
Янгиликлар
Илёс Зейтуллаев: "Мағлубиятлар кўзни юмиб, ўтиб кетиб бўлмайдиган муаммоларни очиб беради"
- Ҳайрли кеч. Ўйинни икки қисмга бўлиш мумкин. "Динамо"ни ғалаба билан табриклайман. Охиригача курашгани учун йигитларимга раҳмат айтаман. Агарда мухлис сифатида бугунги ўйинга келсам, "Бунёдкор"да менталитет яхшиланаётганини кўрардим. Иккинчи бўлим жанговар ўтди. Мағлубиятлар кўзни юмиб, ўтиб кетиб бўлмайдиган муаммоларни очиб беради.
- "Бунёдкор"нинг ҳимоясида муаммолар борлигини кўрдик. Жамоада чарчоқ бормиди?
- Бизда тайёргарлик учун камроқ вақт бор эди. Йигитлар бугун яхши ўйнашди. Бу тактик томондан менинг хатоларим. Чунки жамоага мен жавоб бераман. Жамоани рақибга нотўғри мослаганман. Рақиб қанотларда яхши ўйнайди, бирга-бир ҳолатларда кучли. Иккинчи бўлимда биз фикрлашни ўзгартирдик. Шу боисдан кўп нарса ўзгарди: бизга муаммо келтириб чиқараётган футболчиларни хавфсизлантирдик ва жойлашувни ўзгартирдик.
- Биринчи бўлимда жамоангиз рақиб таклиф қилган темпга тайёр эмаслиги сезилди. Ўшанда кўрсатмалар орқали барчасини созлаш имконияти бормиди? Умуман олганда футболчилар билан кўрсатмалар бўйича боғланишда муаммолар борга ўхшайди.
- Умид қиламанки, бир кун келиб, "Динамо" билан бир хил шарт-шароитларда ўйнаймиз. Ўтган йили улар 9 кун, биз эса 5 кунлик дамдан сўнг ўзаро ўйинимизни ўтказгандик. Футболда ҳар бир куннинг ўрни катта, балки бу сизларга майда деталь каби кўриниши мумкин. Улар биздан кўра агрессив ва интенсивроқ эмасди, шунчаки кучи кўпроқ эди. Рақиблар бизнинг таянч ҳудудимизни ёпиб ўйнашга, тўпни ҳимоячиларимизнинг ортига ташлаб беришга ҳаракат қилди. Шу боисдан бизда бир қанча хатолар юзага келди. Ўтган йили биз бу ҳолатларни прессинг эвазига бартараф қилаётгандик. Шунчаки футболнинг баъзи жойларида айёрроқ бўлиш, баъзида прессинг билан, айрим жойларда вертикал футбол ўйнаш талаб қилинади. Кўрсатмалар орқали боғланишлар эса ҳаракатлар орқали ҳам амалга оширилади. Таркибимизда кўплаб янги футболчилар бор. Бу баҳона эмас. Бу камчиликни тўғрилаш йўлидамиз.
- Шаҳбоз Умаровда қандай муаммолар бор? У бугун трибунадан ўйинни кузатди.
- Афсуски у ОКМКга қарши ўйинолди машғулотда болдир мушакларини тортиб олди. Шу боисдан айта оламан, биз кучли ва жамоа учун муҳим футболчимизни маълум муддатга йўқотдик.

- Унинг кайфияти яхшими?
- Супер. У ижобий кайфиятли йигит. Унинг жамоага бўлган муносабати менга ёқяпти. Унда иқтидор юқори даражада ва ҳозир биз фақатгина 40 фоизини кўриб турибмиз, қолган 60 фоизи чиқишини эса кутяпмиз. Эътибор берган бўлсангиз, бизда таркиб узун эмас. Ёш футболчилар кўп. Бундай ҳолатда Бобур Йўлдошев, Шаҳбоз Умаров каби футболчилар олтинга тенг бўлади. Умид қиламанки, у тез орада сафга қайтади ва жамоага ёрдам беради.
- Азизбек Амонов ўтган мавсумнинг биринчи қисмини "Бунёдкор" таркибида ўтказган ва бугун "Бунёдкор"га қарши икки карра куч билан ўйнагандек туюлди.
- Азиз - яхши йигит, у профессионал. У жамоага келганида барчага кўпроқ ёрдам беришни истаганди. У машғулотлардан кейин ҳам шуғулланиб, жамоага ёрдам беришга ҳаракат қилди. Шундай пайт келдики, ишлар унчалик яхши эмасди. Кейинчалик у ўзига қулай бўлган жойга кетди. "Бухоро"да у анча очилди, ўйинни ўзига олди, яхши ҳолатда бўлди. Бунинг ёмон жойи йўқ. Унинг яхши футболчи эканлигини биламиз. У шу руҳда давом этиб, терма жамоа даражасига қайтишига тилакдошман.
- Италияда фаолият олиб борган инсон сифатида Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро билан гаплашдингизми?
- Икки-уч кун олдин улар мураббийлар штаби билан ташриф буюриб, машғулотларимизни томоша қилишгани ёқимли бўлди. Чемпионат, қийинчиликлар, маданият бўйича гаплашдик. Мураббий сифатида уни танимасдим ва биринчи марта суҳбатлашдим. Уларнинг штаби билан суҳбат бўлди. Кейинчалик асосан жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийлар ўзаро суҳбатлар олиб боришди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Фикрлар