Илёс Зейтуллаев: “Дуранг биз учун жуда қониқарли натижа эмас”
28 сен 2024 21:34
Янгиликлар
Илёс Зейтуллаев: “Дуранг биз учун жуда қониқарли натижа эмас”
Ўйин ҳақида
- Йигитларга раҳмат айтаман, охиригача курашишди. “Насаф” кучли жамоа, чемпионат пешқадами. Рақибдан келиб чиқиб, кучли ўйин намойиш этишимиз шарт эди. Бугун шунга ҳаракат қилдик.
- “Бунёдкор” сўнгги ўйинларда яхши натижаларни қайд этишни бошлади. Сиз бу борада жамоани қандай уйғота олдингиз?
- Ҳар бир ўйин учун жиддий ишлаяпмиз. “Бунёдкор” ўз амбицияларига эга бўлган клуб. Биз бу жамоа номига муносиб бўлиш учун ҳаракат қилаяпмиз.
- Танаффусга қадар мағлубият натижа олдидан футболчиларни қандай руҳлантирдингиз?
- Йигитлар бугун ўз иродаларини намойиш этишди. Дуранг биз учун жуда қониқарли натижа эмас. Бироқ бизнинг айни вазиятимизни барча бирдек ҳис қилиб турибди. Танаффусда йигитларга мақсад учун ҳар қандай жамоадан очко олишимиз зарурлиги ҳақида айтдим.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар