UZ

Сўнгги янгиликлар

15:40Тошкент футболи — 100 ёшда  1 15:18МЮ истеъдоди атрофида ажиотаж: 12 та клуб у учун саф тортди  1 14:50Гвардиола "Манчестер Сити" ҳимоячисини мақтади  1 14:22Ла Лигада навбатдаги истеъфо  0 13:53Ван Дейк Салоҳ билан суҳбати ҳақида гапирди  2 13:24"Эмери эффекти": "Астон Вилла" клуб рекордини ўрнатди  9 12:56Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади  15 12:28Мадрид клуби "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини кузатмоқда  2 11:57Ўзбекистоннинг икки гранди МТЖ аъзосига қизиқмоқда  18 11:31Водий клуби "Нефтчи" легионерига кўз тикди  4 10:44Педри Мессининг 15 йил аввал ўрнатган рекордини янгилади  2 10:16"Ливерпуль" собиқ устози Саудия клубини бошқаришга розилик берди  2 09:48Пеп Гвардиола Алекс Фергюсоннинг Премер-лигадаги рекордини янгилади  3 09:20"Реал Мадрид" саккиз нафар футболчисини сотишга тайёр - DC  3 08:53Нури Шаҳин кечаги ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  4

Илҳом Шарипов: «Динамо» жанговарлик руҳи эвазига ғалаба қозонди» Янгиликлар

Илҳом Шарипов: «Динамо» жанговарлик руҳи эвазига ғалаба қозонди»

«Металлург» - «Динамо» (0:2) учрашувидан сўнг, «Динамо» бош менежери Илҳом Шариповнинг фикрлари билан қизиқдик.

«Биринчи Лигадан Олий Лигага қайтишимизни ғалаба билан нишонлаганимиздан жуда хурсандмиз. Чемпионат ўйинларига имконқадар тайёргарлик кўришга интилгандик. «Металлург» мамлакатимизнинг кучли клубларидан бири. Уларга қарши ўйнаш ҳеч қайси жамоа учун осон бўлмайди. Чунки Бекобод жамоаси таркиби 6-7 йилдан буён бирга шаклланган тажрибали жамоадир. Бугун «Динамо» жанговарлик руҳи эвазига ғалаба қозонди.

Йигитларимиздан миннатдормиз. Охирги кучлари қолганча майдонда борларини беришди. Таркибимиз асосини ёшлар ташкил этмоқда. Улардан майдонда қўрқмасдан охиригача курашишни талаб қилгандик. Омад ҳам биз томонда бўлди. Уларга ишониша давом этамиз. Ҳозирги ҳолатимизда ҳам, бизга ишониб, Самарқанддан Бекободга келиб «Динамо»ни ёлғизлатмаган ишқибозларимизга алоҳида раҳмат дейман. Бу ғалаба тарихда қолди, эртадан чоршанба куни ўтадиган 2-тур ўйини «Шўртан»га қарши баҳсга тайёргарлик кўрамиз» - дея фикрини якунлади Илҳом Шарипов.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика