UZ

Сўнгги янгиликлар

21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  0 21:10Майкл Кэррик: "Скоулзнинг танқидига эътибор бермадим"  1 20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  3 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0 20:20Netflix Роналдиньо ҳақида ҳужжатли фильм чиқаради  0 19:58ЎФА раҳбарияти Янги Тошкент стадиони қурилиш жараёни билан танишди  8 19:31Ҳужумчи қишки трансфер барбод бўлганидан норози ва ёзда МЮни тарк этмоқчи  0 19:03"Реал" ҳимоячиси яна жароҳат олди ва "Манчестер Сити"га қарши жавоб ўйинини ўтказиб юборади  3 18:35Дембеленинг агенти "Манчестер Сити" билан музокаралар ўтказди  1 18:07Роналду Португалия бош мураббийлигига ўзига яхши таниш номзодни таклиф қилди  5 17:40Ўзбекистон Суперкубоги баҳсини Тўхтасинов бошқаради  14 17:15Гвардиола — АПЛда февраль ойининг энг яхши мураббийи  1 16:48"Манчестер Сити" футболчиси АПЛда ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди  0 16:25Манба: "Челси" жамоа сардори билан шартномани узайтирди  0 15:57Ямаль машғулотни ўтказиб юборди. Ташвишланишга сабаб борми?  0

Илҳом Мўминжонов: "ПРО-Лига янги мавсуми жуда қизиқарли ўтишига ишончим комил" Янгиликлар

Илҳом Мўминжонов: "ПРО-Лига янги мавсуми жуда қизиқарли ўтишига ишончим комил"

ПРО-Лига янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Унинг натижаларига кўра, биринчи турда “Металлург” сафарда “Яйпан” билан беллашади. Бекободликлар устози Илҳом Мўминжонов қуръа борасидаги фикрларини билдирди.

"Қуръа ҳақида гапирадиган бўлсак, ҳар бир рақиб билан барибир ўйин ўтказамиз. Бизга кимга қарши майдонга тушишнинг унчалик фарқи йўқ. Ҳар бир жамоа барча рақиблар билан эртами-кечми рўбарў келади. 

Янги мавсумга ҳар бир клуб жиддий тарзда тайёргарлик кўрмоқда. Тажрибали мураббийлар ишлашмоқда ва деярли ҳар бир клубда тажрибали футболчилар етарлича топилади. Бу йил ПРО-Лига жуда қизиқарли ўтишига ишончим комил. Осон ўйиннинг ўзи йўқ. 

Биринчи турда сафарда "Яйпан"га қарши ўйнайдиган бўлдик. Бу ўз тарихига эга бўлган клуб. Ўз вақтида жиддий мақсадларни ўз олдига қўйган, Суперлига баҳсларида қатнашган жамоа. Ҳозирги кунда тажрибали мураббий Рашид Ғофуров фаолият олиб бормоқда. Уни салоҳиятли, юқори даражадаги мураббий деб ҳисоблайман. Рақибни ҳурмат қилган ҳолда тайёргарлик кўрамиз. 

Бизнинг мақсадимиз аниқ  — Суперлига йўлланмасини қўлга киритиш. Ҳар бир баҳсда ғалаба учун ҳаракат қиламиз. Шунинг учун, барча бош мақсад йўлида астойдил меҳнат қилмоқда”, — деди мураббий.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика