UZ

Сўнгги янгиликлар

16:47Энрике: "ПСЖ "Тоттенхэм"га қарши ўйинда характер кўрсатди"  0 16:21Саудия Арабистони стадионлар қурилиши учун қарз беради  1 15:55Италиялик ҳужумчи Ўзбекистонга қайтиши мумкин  4 15:28Манба: ОКМК ярим ҳимоячиси "Насаф"га ўтмоқда  4 15:08"Андижон" яна дуранг ўйнаган ОЧЛ 2 ўйинидан ГАЛЕРЕЯ  0 14:40Витиньяга аталган оқшом, Мбаппедан покер, "Интер"нинг илк мағлубияти ва "Спортинг" ТОП-8да  0 14:21"Насаф"нинг икки етакчиси "Пахтакор"га ўтади  29 13:53Мадуэке: "Жамоадошларим ва мураббийлар штаби менга ишонади"  0 13:26"Барселона" ҳимоячиси келажагини жамоага бағишлашга тайёр  3 12:58Тимур Кападзе: "Индонезияга бу ердаги муҳитни кўрай деган мақсадда келдим"  18 12:31Про лига-2026 иштирокчилари ўрганилмоқда  1 11:59Кейн: "Мағлубиятдан ваҳимага тушмаслигимиз керак"  1 11:25Саидазамат Мирсаидов: "Пахтакор"га қарши кечадиган мавсумнинг сўнгги баҳсини ижобий тарзда якунлашга ҳаракат қиламиз"  1 10:35Слот навбатдаги мағлубиятга изоҳ берди  11 10:07Мбаппе EЧЛ рекордини ўрнатди  15

Илҳом Мўминжонов: "Олти очкога тенг ўйин бўлди" Янгиликлар

Илҳом Мўминжонов: "Олти очкога тенг ўйин бўлди"

Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Нефтчи" учрашувидан сўнг матбуот анжумани бўлиб ўтди.

"Нефтчи" бош мураббийи Илҳом Мўминжонов ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Ўйин ҳақида

- Бугун ғалабани қўлдан чиқардик. Уч очкрга эга бўлай деб турганимизда, 76-дақиқада гол ўтказиб юбордик. Қолаверса, 11 метрли нуқтадан ҳамда яна иккита хавфли вазиятдан гол уролмадик. Иккинчи бўлимнинг дастлабки 10 дақиқасида хавфли вазиятлар юзага келтирдик, аммо улардан фойдаланишда оқсадик. Натижада ғалабани қўлдан бой бердик. Футболда "Сен урмасанг, сенга уришади", деган мақол бор. Бу олти очколик ўйин эди. Кейинги учрашувларга яхши тайёргарлик кўришга ҳаракат қиламиз. Иккинчи даврагача узоқ муддатли танаффус бор. 

- Ҳакамлик иши ҳақида қандай фикрдасиз?

- Ҳакамлар ҳақида нимадир дейиш қийин. Улар ўйинни яхши бошқаришди ҳамда футболчиларнинг кураш олиб боришига қўйди. Менимча, ҳакам ўйинни яхши бошқарди. 

- Иккинчи бўлимда жамоанингиз ғалаба қозонаётган бир паллада икки қанот вингери ўйиндан олиб, ўрнига икки ҳужумкор ярим ҳимоячини майдонга туширдингиз. Бу нимадан далолат беради?

- Шогирдларим биринчи бўлимда тартибли ўйнади. Иккинчи бўлимда ўйинни кучайтириш учун захирадан икки кучни майдонга туширдим, афсуски, улар кутганимдек ўйин намойиш эта олмади. Рақибни қарши ҳужумлар орқали жазоламоқчи эдик. Афсуски, имкониятлардан фойдалана олмадик. Устига-устак гол ўтказиб юбордик.

- Биринчи даврадан сўнг жамоангизнинг ўйинларидан қониқдингизми?

- Жамоа ўйинларидан қониқмадим. Сабаби, биз қуйи ўринлардан биридамиз. Бу поғона "Нефтчи"га лойиқ эмас. Иккинчи даврада ўз ўйинимизни кўрсатамиз, деб ўйлайман. Дастлабки ўйинни ўз майдонимизда чиройли тарзда ўтказишга ҳаракат қиламиз. Бизга натижа керак эди, аммо уч очкога эга чиқолмадик. Клубни ҳозирча ҳеч ким тарк этмади.

Рейтинг: -11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика