UZ

Сўнгги янгиликлар

01:32Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Айнтрахт"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 00:32Рўзиқул Бердиев: "Рақибга ҳеч қандай босим ўтказмадик"  1 00:07АПЛ. "Челси" Эстеваонинг 90+5 дақиқада урган голи эвазига "Ливерпул"ни мағлуб этди  45 23:55"Тобол" ва Шахбоз Умаров Қозоғистон кубогини қўлга киритди  1 23:50"Бухоро" "Пахтакор"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, "Динамо" эса сафарда "Сурхон"ни енгди.  1 23:01Февзи Давлетов: "Негадир бир текис ўйин кўрсата олмаяпмиз"  3 22:38Вадим Абрамов: "Каннаваро "Олтин тўп" олганини биламан. У зўр футболчи бўлган. Афсуски, бизда ўйнамайди, балки мураббийлик қилади"  7 22:10АПЛ. "Арсенал" ва МЮ ўз уйида ишончли ғалабага эришди  10 21:57Александр Хомяков: "Афсуски, кўп гол ўтказиб юбордик"  5 21:22Камолиддин Тожиев: "Чиройли ўйин бўлди, ғалаба учун ҳаммага раҳмат"  1 21:03Суперлига. Пенальтидан гол урилмаган "Бунёдкор" ва "Насаф" учрашувида кетма-кет учинчи марта 2:2 ҳисоби қайд этилди  102 20:23Шавкат Юсупов: "Махаррам Абелфазов етакчилик қобилиятини кўрсата оляпти"  2 20:08Махсуджон Зокиров: "Бугунги ўйинда хатолар кўп бўлди"  0 19:48АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Лидс" устидан ғалабага эришди  4 19:15Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди  16

Илҳом Ҳамроев: "Франция устидан ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз" Янгиликлар

Илҳом Ҳамроев: "Франция устидан ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз"

Ўзбекистон футзал терма жамоаси аъзоси Илҳом Ҳамроев Черногорияга қарши ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Хорватияда ўқув-йиғин машғулотларини олиб бораётган Ўзбекистон футзал терма жамоаси бугун Черногорияга қарши ўртоқлик учрашув ўтказди ҳамда 8:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйиндан кейин хет-трикка эришган Илҳом Ҳамроев фикрларига қулоқ тутдик. 

"Ўйинни яхши ўтказдик ва мавжуд имкониятлардан фойдаландик. Биз ҳақли ғалабага эришдик. Черногорияда индивидуал томондан кучли футзалчилар бор, лекин жамоа тактик томонлама у қадар кучли эмас.

Ушбу ўйинда гол уриб, жамоамизга фойда келтирганимдан хурсандман. Асосийси — ғалаба қозонганимиз. Ким гол уришидан қатъий назар, ғалаба қозониш учун майдонга тушамиз.

Францияга қарши дастлабки ўйинда ёмон ўйин намойиш этмадик. Оддий хатоларимиз туфайли имкониятни бой бердик. Яратилган вазиятлардан фойдалана олмадик. Навбатдаги ўйинда Франция устидан ғалаба қозонмоқчимиз", - дея фикрларини якунлади Ҳамроев.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика