UZ

Сўнгги янгиликлар

19:24Расман: "Навбаҳор"га янги бош мураббий тайинланди  4 19:13Суперлига. "Насаф" – "Хоразм". Таркиблар маълум  0 19:04Нодир Элибоев: "Биз жамоани ёшартириш йўлини танладик. Бу – фақат Осиё чемпионати эмас, балки кейинги 10 йилдаги истиқболни кўзда тутган стратегик қарор"  0 19:00Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" финал йўлланмаси учун "Сўғдиёна" билан тўқнаш келмоқда (онлайн ҳисоб)  22 18:40"Арқадағ" – Туркманистон Суперкубогининг икки карра соҳиби!  6 18:16Эшитдик-да! ЎФА "Олтин тўп" соҳиби билан музокаралар ўтказмоқда  21 18:00Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" - "Динамо" (онлайн ҳисоб)  25 17:45"Ливерпуль" етакчиси Роналду ва Мессини солиштирди  5 17:23Ўзбек футболида янги тажриба: "Пахтакор" – "Динамо" баҳсида ҳакам қарори бутун стадион бўйлаб эълон қилинади  9 16:46Александр Хомяков Қосимов, Бердиев, Агамурадов, Арвеладзе қаторидан жой олиши мумкин  1 16:26"Сўғдиёна" учинчи бор финал остонасида  1 16:08Расман: "Навбаҳор" Сергей Лушчанни истеъфога чиқарди  14 16:02Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Венгрия устидан ғалабага эришди  3 15:38"Бухоро"да бешинчиси беш бўладими?  6 15:12"Манчестер Сити" ПСЖ футболчиси учун 120 млн евро тайёрламоқда  1

Илҳом Ҳамроев: "Биз Осиёда Эрон ва Япониядан ортда эмасмиз" Янгиликлар

Илҳом Ҳамроев: "Биз Осиёда Эрон ва Япониядан ортда эмасмиз"

Ўзбекистон футзал терма жамоаси Қувайтда ўтказилган Осиё Кубогида 3-ўринни қўлга киритди.

Терма жамоамиз ярим финалда Японияга ютқазиб қўйди. Хўш, Қувайтдаги мусобақадан футзалчиларимиз қандай фикрда? Буни билиш истагида Илҳом Ҳамроев фикрларига қулоқ тутдик.

"Мусобақадан олган таассуротларимиз аъло. Осиё Кубоги биз учун тажриба бўлди, дея оламан. Япония билан ўйинда бизга озгина омад етишмади. Биз бу ўйинда ғалаба қозонсак бўларди. Қолаверса, хатоларимиз эвазига бизни мағлуб этди. 

Финалга чиққан тақдиримизда биз Эронни ютган бўлардик. Тўғри, улар кучли. Лекин биз ҳам асло қолишмаймиз. 

Ўзбекистон футзал терма жамоаси Осиёда учинчи рақамли эмас. Биз унданда юқори даражадамиз. Бунга тажрибамиз ва кучимиз етади. Баъзида омад етишмаслиги натижага панд бериши мумкин. Аслида биз Эрон ва Япониядан асло қолишмаймиз. 

Мусобақага яхши тайёргарлик кўрилган экан. Барча шароитлар яратилиб берилди. Бу борада ҳеч қандай муаммони кузатганимиз йўқ. 

Четдан бизнинг футзалчиларимизга таклифлар бўлади. Баъзида молиявий томонлама тўғри келмайди. Барибир агентлар йўқлиги учун ҳам келишувлар узилиб қолади. Аслида вариантлар бўлади. 

“Жиззах-Кентекс” билан бу йил яна чемпион бўлишни ният қилганмиз. Чемпионатда кучли жамоалар сони ошган. Лекин биз мақсадга эришиш учун охиригача курашамиз", – дея сўзини якунлади Ҳамроев.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика