UZ

Сўнгги янгиликлар

00:35Туркия. "Ризеспор" йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Ҳусниддин Алиқулов узоқ муддатли танаффусдан сўнг майдонга қайтди!  1 00:07Кевин де Брюйне ёзда Саудия Арабистони клубларининг асосий нишонига айланади  0 23:46"Андижон"нинг россиялик ҳужумчиси: "Мақсад – клуб таркибида иложи борича кўпроқ соврин ва унвонларга эга бўлиш"  1 23:03Расман: ОКМК япониялик ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади  8 22:30Хаби Алонсо ўзини "Мюнхендаги тартибсизлик" ичига ташламоқчи эмас  3 22:09Клаудио Раньери Шомуродовнинг ҳолати бўйича маълумот берди  4 21:45Ўзбекистон аёллар ўртасидаги Осиё кубоги-2026 мусобақаси мезбонлиги учун курашдан чиқди. Турнирни ким қабул қилиши аниқ  0 21:24ФИФА қарор чиқарди: "Бунёдкор" Ривалдо ва Денилсонга деярли 10 миллион евро тўлаб беради!  76 20:53"Реал Мадрид" футболчиси жароҳат сабаб бир неча ҳафта майдонга туша олмайди  1 20:31Қозоғистонлик футболчи ўзига "Реал" томонидан қизиқиш ҳақида гапирди  3 20:1019 ёшли ярим ҳимоячи "Бавария"да "Ойнинг энг яхши футболчиси" деб топилди  0 19:50Ла Лиганинг бошқа бир клуби Кепани Испанияда олиб қолмоқчи  2 19:35МЮ ёзда "катта тозалаш" қилади  6 19:15Кубо Мбаппе ҳақида бир қизиқ фактни ошкор қилди  7 19:09МЮ мухлислари учун ёмон хабар. Хойлунд жароҳат олди  3

Илҳом Алижонов: "Мавсум бошидан 8-ўриндан юқорини кўзлагандик" Янгиликлар

Илҳом Алижонов: "Мавсум бошидан 8-ўриндан юқорини кўзлагандик"

"Андижон" таркибида бу йил ўзини кўрсатган, барқарор ўйнаган футболчилардан бири Илҳом Алижонов бўлди.

Унинг "Навбаҳор", "Қизилқум", "Турон" дарвозасига урган голлари ғалабаларда асосий ролни ўйнади. 

- "Андижон" аввалги йилларга нисбатан солиштирганда жуда яхши натижани қайд этди. Ҳам жамоавий, ҳам индивидуал кўрсаткичлардан келиб чиқсак, мавсум қандай ўтди?

- Тўғри айтдингиз. "Андижон" учун бу йил кутилганиданда яхши таассуротлар билан ёдда қолди, чунки охирги натижаларга қарайдиган бўлсак, жамоа лигада жон сақлаш учун курашиб келган. "Андижон" Суперлигада қоладими қабилидаги саволлар юзага келар, математик ҳисоб-китобларга кўп юзланишарди. Бу йил жуда зўр натижа қайд этдик. Жамоа билан бошидан яхши ният қилгандик. Камида 8-ўриндан юқорини кўзлагандик. Бунинг учун бонуслар ҳам бор эди. Ҳаракат қилдик ва мухлисларни хурсанд қила олдик.



- Охирги йилларда фаолиятингизда барқарорлик етишмаётганди. Илҳом Алижонов "Андижон"да ўзини қайта кашф қилдими?

- Шундай десак ҳам бўлади. 2-3 та голлар урдим, ассистлар амалга оширдим. Олдинги йилларга қараганда барчаси ўхшади. 

- "Андижон" уйда "Навбаҳор", "Пахтакор" каби кучли жамоалардан устун келди. Мана шу ўйинларда мезбонлар ҳақиқатан кучлимиди ёки шунчаки иштиёқ эвазига бу натижалар қайд этилдими?

- Ўша пайтга келиб жамоамиз анча шаклланиб бўлган эди. Мавсум бошидан бери бир-биримизни тушунишимиз яхши даражага чиққан вақтда чемпионлик учун курашаётган жамоалар рўбарў келиб қолди. Қолаверса, мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши ҳам фойда келтирганди. Улар охирги сониягача чекинмаслигимизга ва олдинга боришимизда далда бўлишди.

- "Андижон"нинг албаниялик ҳужумчиси Рубин Хебай легионер мақомига мослигини исботлай олдими?

- Нафақат майдонда, машғулотларда ҳам бу яққол сезилди. Хебай Ўзбекистон даражасидан юқори ҳужумчи. Битта менда эмас, барчада яхши таассурот қолдирди. 



- "Андижон" учун мавсумдаги энг қадрли ва энг ёмон ўйин бўлдими?

- "Қизилқум"га қарши Навоийда 0:3 ҳисобида мағлуб бўлганимиз энг ёмон ўйин бўлди. Уйда "Навбаҳор" билан ҳисобда ортда бораётиб якунда ютиб кетганимиз энг яхши ўйинимиз эди. Ўша ўйинда гол ҳам ургандим. Бунданда қадрли гол ҳали бўлмаганди. 

- Кейинги мавсумдан нималар кутяпсиз?

- Муҳими, йилни яхши ўтказиб олдик. "Андижон" билан шартномам бор. Бошқа жамоалардан ҳам таклифлар йўқ эмас. Декабрь ойи якунигача бир қарорга келамиз.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +3   

Фикрлар

+1   
08 дек 02:51:45
MYU&LIVERPOL
Odamni ishi qora boʻsayam qiyin
+1   
07 дек 16:09:24
ISM -1964 NAVBAHOR
Илхом алижоновни навбахорга кайтади деган миш мишлар оролаб колди наманганда. Келишга харакат килворгин... яхши уйинлар килди охирги пайтларда..очилди уйини..майли келмасаям омадини берсин земляк....
   
12 дек 03:53:49
Фк Тулуза
Бек 75 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ухла сийиб келиб ёт
Сани каллангами?
   
11 дек 20:40:05
Фк Тулуза
Бек 75 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Аклингни йигиб ол Ошковок калла
.....ебсан, чала мулла
   
11 дек 19:35:13
Бек 75
Фк Тулуза фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
ПНХ
Аклингни йигиб ол Ошковок калла
   
11 дек 17:36:29
Фк Тулуза
Бек 75 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Сен фолбинмисан. Башорат киляпсанми келажак тугрисида худодан курккин хом сут эмган банда. Сенгамас башорат килиш Урток Фолбин
ПНХ
   
07 дек 17:05:54
David Terezege
Мехнаткаш химоячи жонини жабборга бериб якка курашларга кириб кетади Навбахор Пахтакор Андижон жамоаларига Мос футболчи
   
07 дек 16:31:24
Goal!!
Hali bir ikki mavsum oʻynang oshna, darrov ketaman demasdan, barqarorlikka chiqib oling
-4   
07 дек 15:39:30
Фк Тулуза
Хечкиси йук, кейинги насиб килса Туроннинг кетидан пастга равона буласанлар
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика