Иккинчи лига. “Яшнобод” футболчилари мавсумга жиддий тайёрланишмоқда
03 апр 2018 17:07
Янгиликлар
Иккинчи лига. “Яшнобод” футболчилари мавсумга жиддий тайёрланишмоқда
Бу йилги мавсумда “Яшнобод” футбол клуби аъзолари ҳам баҳсларда иштирок этишни режалаштиришган.
Айни пайтда Яшнобод туман ҳокимлиги ва хомийлар жамоа аъзоларининг мусобақага пухта ҳозирлик кўришлари учун барча шарт-шароитларни яратиб беришмоқда. Азиз Файзиев бошчилигида кунига икки маҳалдан машғулотлар олиб бораётган яшнободликлар ўртоқлик учрашувлари орқали футболчиларни кўрикдан ўтказишяпти.
Куни кеча “Яшнобод” жамоаси пойтахтнинг Шайхонтоҳур тумани “Олимпик” футболчилари билан куч синашди. Ўзбекистон футбол ассоциацияси сунъий қопламали майдонида кечган мазкур баҳсда яшнободликлар 6:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Маълумот учун, бу йилги мавсумда “Яшнобод” футболчилари уй учрашувларини “Обод” сунъий қопламали стадионида ўтказишади. Ҳозирда туман ҳокимлиги томонидан келгусида Тузел мавзесида барпо этиладиган замонавий стадионни лойиҳалаш ишлари бошлаб юборилган.



Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
10 ўйинда 12 гол: Роналду яққол тўпурар
Криштиану Роналду: "Мавсум ўртасида ҳеч ким чемпион бўлмайди"
Роналду кетма-кет учинчи марта Яқин Шарқда йилнинг энг яхши футболчиси бўлди
Эрон жамоаси Ўзбекистон МТЖ етакчиларидан бири учун 1 миллион доллар бериши мумкин
Фикрлар