

Франциялик мутахассис Себастьен Десабр қўл остидаги миллий терма жамоа ЖЧ-2026 қитъалараро плей-офф босқичи финалида Ямайкани қўшимча вақтда 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Аксель Туанзебе 100-дақиқада ғалаба голини урди.
Бу Конго ДР терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ва 1974 йилдан бери биринчи иштироки бўлади. Ўшанда жамоа Зоир номи остида ўйнаган ва гуруҳ босқичида Шотландия, Югославия ва Бразилия билан ўйинларда умумий 0:14 ҳисобида мағлуб бўлган.



