UZ

Сўнгги янгиликлар

17:54"Пахтакор" "Риу Аве", "Ризеспор" ва "Кайсериспор" билан деярли бир қаторда — IFFHS  0 17:28Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!  14 17:06Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди  7 16:38U-23 Осиё Кубоги стадионлари  1 16:15Бир қоп картошка, сабзи, тухум ва 5 гб интернет  1 15:58Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  8 15:39Ўзбекистонлик ҳакамлар ОЧЛ 2 ўйинида ишлайди  0 15:17"Навбаҳор"ни икки футболчи тарк этди  0 14:45Анчелоттининг ўғли "Ботафого" бош мураббийи лавозимини тарк этди  0 14:18Ўзбекистон U-17 терма жамоаси посбони "Нефтчи"да ўйнайди  2 13:53Расман: Ўткир Юсупов "Навбаҳор"га қайтди!  18 13:27Катта қайта қуриш: "Манчестер Юнайтед" ёзда ярим ҳимояни тўлиқ янгилашга тайёр  7 13:00"Қўқон-1912" икки асосий футболчиси билан шартномани узайтирди  1 12:40Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда  28 12:24Англия Лига Кубоги 1/2 финал учрашувларига қуръа ташланди  3

Икки нафар ҳакам Ўзбекистон Суперлигаси баҳсларидан четлатилди Янгиликлар

Икки нафар ҳакам Ўзбекистон Суперлигаси баҳсларидан четлатилди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ҳакамлар ва назоратчилар бошқармасининг Ўзбекистон Суперлигаси 13-тур учрашувларига бағишланган йиғилиш баённомасига биноан икки нафар ҳакам четлатилди.

"Бухоро" – "АГМК" учрашувида ишлаган Вадим Агишевнинг ҳаракатлари бошқарма томонидан синчковлик билан ўрганиб чиқилди. Бир неча вазиятларда Агишев жиддий ҳатога йўл қўйгани ва ўйин тизгинини қўлдан чиқариб юборгани аниқланди. Шу сабабли, унга Суперлига ўйинларидан четлатилиш интизомий жазоси белгиланди.

Шунингдек, "Навбаҳор" – "Қўқон-1912" ўйини бош ҳаками Виктор Серазетдиновнинг ишида ҳам жиддий камчиликлар аниқланди. Унинг ўйин давомида йўл қўйган ҳатолари бевосита натижага таъсир қилди. Серазетдиновга нисбатан Суперлигадан четлатилиш ва қуйи лигага тушириб юбориш интизомий жазоси тайинланди.

Шу ўринда эслатиб ўтамиз, ЎФА ҳакамлар бошқармаси миллий чемпионатларимиз ҳар бир ўйинининг ҳар дақиқасини синчковлик билан кўриб, ўрганиб чиқмоқда ва ҳакамлар ҳаракатини атрофлича таҳлил этмоқда.

Ҳатога йўл қўйилган ҳолатларда ҳакамларга тегишли интизомий жазо белгиланяпти. Ўз ишига лоқайд мутахассисларга нисбатан жиддий огоҳлантиришдан тортиб, четлатилишгача бўлган чоралар қўлланилмоқда.

Рейтинг: +29   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика