UZ

Сўнгги янгиликлар

14:10"Челси" Мудрикнинг келажаги борасида бир қарорга келди  0 14:00Суперлига учун ўтиш ўйини: "Шўртан" - "Олимпик" (онлайн ҳисоб)  3 13:45Сергей Лушчан "Навбаҳор"да қолади  3 13:29Жаҳонгир Ортиқхўжаев: "Биз янги бош мураббийнинг ишига аралашмаймиз"  1 13:05Жаҳонгир Ортиқхўжаев "Пахтакор"да қилинган фитнага изоҳ берди  6 12:40Жаҳонгир Ортиқхўжаев, "Пахтакор" янги бош мураббийи ва Максим Шацких иштирокидаги матбуот анжумани (тўлиқ)  14 12:35"Пахтакор" янги устози: "Футбол мухлисларини чиройли ўйин орқали трибуналарга қайтаришга ҳаракат қиламиз"  1 12:00"Кейинги йил Черанни "Пахтакор"да кўрмаяпмиз" - Жаҳонгир Ортиқхўжаев  9 11:42"Пахтакор" стадиони тақдири қандай бўлади? Жаҳонгир Ортиқхўжаев жавоб берди  1 11:35Жаҳонгир Ортиқхўжаев Йоахим Лёв билан учрашув ҳақида гапирди  3 11:21Olamsport: Бугун 5 нафар боксчимиз Осиё чемпионатида жанг қилади, Мадримов чемпионлик учун жанг қилади ва бошқа хабарлар  0 10:55Эрик тен Хагга Германия клуби қизиқиш билдирмоқда  2 10:44"Пахтакор"нинг португалиялик мураббийи 4 нафар ёрдамчиси билан келади  10 10:26XXI асрининг энг яхши футболчилари рейтинги тузилди. Учинчи ўринда ким?  24 09:51Клублар ўртасидаги ЖЧ қуръаси олдидан саватчалар маълум қилинди  5

"Икки кун кечикканимда соғлиғимда жиддий муаммо бўларди, Ўзбекистонда фақат икки мураббий ўз фикрини оммавий равишда айта олади, Машарипов Россия топ-клубини кучайтира олади". Андрей Канчельскис билан интервью Янгиликлар

"Икки кун кечикканимда соғлиғимда жиддий муаммо бўларди, Ўзбекистонда фақат икки мураббий ўз фикрини оммавий равишда айта олади, Машарипов Россия топ-клубини кучайтира олади". Андрей Канчельскис билан интервью

"Навбаҳор" клуби бош мураббийи Андрей Канчельскис Россиянинг машҳур "Спорт экспресс" нашрига интервью берди.

- Андрей, ўзингизни қандай ҳис қилаяпсиз?
- Раҳмат, энди яхшироқ. Пайшанба кундан буён шифохонадаман, жиддий даволаниш курсини ўтаяпман. Дорилар, уколлар...

- Қанча укол қилишди?
- Кунига учта - қоринга, томирга ва ёнбошга. Коронавирус инфекцияси аниқланган заҳоти шифохонага ётмоқчи бўлдим. Аммо Тошкентда бу борада муаммо бор. Барча жойлар банд!

- Касаллар шунчалик кўпми?

- Ҳа! Мен бепул шифохоналарни гапирмаяпман - пуллик жойлар топиш ҳам муаммо. Текширувдан ўтиш учун бир соат навбатда туришимга тўғри келди.

- Даҳшат.

- Охири хусусий шифохона билан гаплашиб шу ерга жойлашдим. Бу ерда жуда ҳам малакали шифокорлар ишлашади. Мени тўлиқ текширувдан ўтказишди, кўплаб анализлар олишди. Текширув натижасига кўра ўпкамнинг 20 фоизи зарарлангани аниқланди. Шифокор шундай деди: "Вақтида келибсиз, агар яна 1-2 кун кечикканингизда жиддий муаммо бўларди".

- Сизда қачон инфекция аниқланди?

- 28 август куни. Биринчи кунлар меҳмонхонада яшадим. Ўзимни яхши ҳис қилдим, йўтал ҳам йўқ эди, иссиғим ҳам чиқмади. Кейин тезда 39 даражага кўтарилди. Шундан кейин шифохонага ётишим кераклигини тушундим.

- Хид билмай қолдингизми?

- Йўқ. Аммо жуда кучли ҳолсизлик пайдо бўлди, ҳеч нима қилишни хоҳламадим. Овқат ейиш ҳам, сув ичиш ҳам, гапиришни ҳам истамасдим. Фақат ётардим. Ухлардим ёки шунчаки тепага қараб ётардим. Иштахам йўқ эди. Бир неча кун ичида 5 килограммга оздим.


- Йўғе?

- Аммо шифохонада дарҳол ўзимга келдим. Энди ўзимни яхши ҳис қилаяпман, иштаха ҳам қайтди. Иссиғим жойида. Қон босимим ҳам. Касаллик жиддийлашмаганидан хурсандман. Аҳволим яхшиланиб бормоқда.

- Яна қанча шифохонада бўласиз?

- Камида уч кун. Кейин анализлар топшираман. Агар барчаси жойида бўлса ва шифокорлар рухсат беришса дарҳол Наманганга йўл оламан.

- Инфекция аниқланганда қўрдингизми?

- Тўғрисини айтайми? Йўқ. Менимча бундай вазиятда энг асосийси ваҳимага тушмаслик. Аксинча яхшиликни ўйлаш керак ва шифокорлар айтганини қилиш керак. Ишонаманки вирусни тезда енгаман ва ўз севимли ишимга қайтаман.

- Эшитишимга қараганда "Навбаҳор"нинг кўплаб аъзолари ушбу вирусни юқтириб олибди.

- Ҳа, 7 футболчи, массажчи, видеооператор... Асосийси биз Наманганда яшаётганимизда бараси жойида эди. Базага ёпилгандик. Уйда ва сафарда ўйинлар ўтказаётгандик. Августда федерация кутилмаганда 4та тур бир шаҳарда ўтишини эълон қилди.

- Қайси шаҳарда?

- Тошкентда. Мен қарши эдим. Сабаби коронавируснинг навбатдаги тўлқини юзага келганди. Афсуски бошқа клуб мураббийлари мени қўллаб қувватлашмади. Бу ерда барча мураббийлар лига раҳбарияти билан баҳслашишдан қўрқади, оммавий равишда ўз фикрини айта олмаймади. Фақатгина "Пахтакор" мураббий Шота Арвеладзе ва мен бундан мустасно.

- Якунда барча ўйинлар Тошкентда бўлдими?

- Ҳа. Биринчи баҳсдан кейин бир футболчимизда вирус аниқланди. Кейин эса занжир реакцияси... Етти футболчимиз касалланганидан кейин ўйинни қолдиришни сўрадик, лига раҳбарияти рад қилишди. Худо инсоф берсин.


- Вазиятдан қандай чиқиб кетдингиз? "Ростов"га ўхшаб ёш боллар билан ўйнадингизми?

- Йўқ унгача етиб бормади. Камроқ ўйин амалиётига эга бўлган ёшлар майдонга тушишди. Улар ўзларини яхши томонлама кўрсата олишди. Масалан, чемпионат етакчиси "Пахтакор" билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнадик. "Сочи" - "Ростов" учрашуви эса шунчаки шармандалик. Мен "Краснодар"ни ҳурмат қиламан, чунки шундай вазиятда ўйинни кўчиришга рози бўлди. "Сочи" раҳбарияти эса юмшоқ қилиб айтганда хунук иш тутишди.

- Ўзбекистон чемпионати баҳслари ҳамон мухлисларсиз ўтказилаяптими?

- Ҳа. Бу қанча давом этишини билмайман.

- "Навбаҳор"даги россиялик футболчилар соғ-саломатми?

- Иван Соловьёвда коронавирус чиқди. Иккита ўйин ўтказиб юборди ва учинчи баҳсда 15 дақиқа ҳаракат қилди. Мана шу 15 дақиқада у жуда ҳам чарчаганди. Аммо Ваня жангчи, характери туфайли охиригача курашди. "Навбаҳор"нинг етакчиларидан бири, клуб у билан шартномани узайтиришни хоҳламоқда. Россиялик Павел Голишев, Руслан Болов ва Игорь Голбаннинг ҳаракатларидан қониқаяпман. Айтганча Голбан баҳорда Ўзбекистон фуқаролигини олди.

- Март ойида пандемия бошлангач фақат Ўзбекистондамисиз?

- Ҳа. Чегаралар ёпиқ.

- Россия чемпионатини кузатаяпсизми?

- Наманганда премьер-лига баҳсларини доимий кўриб бораётгандим. Тошкентда бундай имконият йўқ, шу боис охирги ойда жуда кам ўйинни кўрдим. Бундан ташқари касаллик ҳам пайдо бўлди. Россия - Сербия учрашувини интернет орқали томоша қилишни истагандим, аммо Тошкент вақти билан соат 23:45да бошланди. Менга укол қилишганди, ухлаб қолибман.

- Остон Ўруновнинг "Спартак"даги фаолиятига қандай баҳо берасиз?

- У "Навбаҳор"да менинг қўл остимда ўйнаган. Қобилиятли йигитча. Бўйи узун, бақувват, техникаси кучли, тезлиги ва кучли зарбаси жойида. Ўйинни ўзига олишдан қўрқмайди, рақибни алдашни яхши кўради. Агар тактик томонлама ишланса Ўрунов "Спартак"ка ҳали кўп ёрдам беради.


- Қайси позицияда?

- Бизда Ўрунов инсайд бўлганди. Тўпни эгаллаб рақиб дарвозасига қараб бориб 2-3 футболчини алдаб зарба бериши мумкин. Ёки шеригига ажойиб пас бериши мумкин. Ўзбекистон ёшлар терма жамоасида Ўрунов ярим ҳимоя марказида ўйнарди. У ерда Остонга истаганини қилишга рухсат беришган. Шу боис баъзида ўз жарима майдони ёнида рақибни алдаб тўпни олдириб қўярди. Катталар футболида талаблар бошқача эканини тушунтирдим. Рой Кин, Пол Инс, Стефан Шварц, Женнаро Гаттузо каби футболчиларни намуна қилиб кўрсатардим. Бу футболчиларни нима бирлаштириб туради?

- Нима?

- Майдон марказида улар фантастик равишда ишончли ўйнашарди. Оддий вазиятда тўпни олдириб қўйишмасди. Ўрунов бунга кўника олмади ва ҳужумга яқинроққа жойлаштирдим. Инсайд ўрнида унинг ўйини очилиб кетди, ҳар бир ўйинда камида иккита вазиятга эга бўларди.

- У ўзига бино қўйганми?

- Нималар деяпсиз? Акинча камтар, оғир босиқ йигит. Инсоний ҳислатлари бўйича ҳеч қандай саволлар йўқ. Тартибга қатъий риоя қилади. Ўзбекистонда криминал футболчилар йўқ.

- Ўрунов "Спартак" билан шартнома тузгач биринчи қилган иши инстаграмга МУМдан қилинган харидларни расмини жойлаштириш бўлди.

- Нима учун бу расм учун йигитгача ёпишиб олишди? Бошқа футболчилар магазинга боришмайдими? Бренд нарсалар сотиб олишмайдими? Ҳа, балки Остон пакетлар сони билан ошириб юборгандир. Кўзлари ёнган, барча нарсани сотиб олишни истагандир. Ёшликда бундай нарсалар бўлиб туради.

- Тушунишим бўйича "Локомотив"га ўтган Жалолиддиновдан кўра Ўруновга кўпроқ ишонасиз. Шундайми?

- Албатта. Жалолиддинов ҳам техник томонлама кучли, тўп билан юришни хуш кўради, яхши дириблингга эга. Аммо Россия премьер-лигаси учун менимча ҳали ҳом. "Локомотив"да рақобатни ютиш осон бўлмайди. Остон жисмонан бақувват, 20 сантиметрга баландроқ. Умуман олганда тайёр футболчи. 18 ёшли Жасур ҳақида бундай дея олмайман.

- Юрий Белоус Жасур Жоау Мариудан кучлироқ деб айтди.

- Жиддий баёнот. Бу менда табассумдан бошқа ҳеч нима пайдо қилмади.

- Бугунги кунда Ўзбекистонда ўйнаётган қайси футболчи Россиянинг топ-клубини кучайтира олади?

- Менга Жалолиддин Машарипов ёқади. Ажойиб инсайд, "Пахтакор"нинг етакчиларидан бири. Яқинда уни Қатарга чақиришганди, аммо клуб қўйиб юбормади. Ўзбекистон чемпионатининг кучли бешлигидаги бошқа клубларда ҳам қизиқарли футболчилар бор. Улар ҳам Шомуродов ва Ўрунов даражасида ўйнай олишларига шубҳа қилмайман.


sport-express.ru сайтидан Нарзулла таржимаси

Рейтинг: +87   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика