UZ

Сўнгги янгиликлар

19:01Раҳим Стерлингга АПЛдан янги даъвогар пайдо бўлди  0 18:32А Серия. "Милан" ўз уйида "Верона"ни мағлуб этди  1 18:02"Кремонезе" — "Наполи". Таркиблар маълум  0 17:26"Истиқлол" — "Гол Гохар". Машарипов қайтди  1 17:00"Дибба" — "Ал Васл". Таркиблар маълум  0 16:15"Ливерпуль” Родриго учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  2 15:492025 йилнинг "энг яхши ёш футзалчиси" Абдулборий Илёсов: "Бу соврин мени янада кучлироқ қилади"  2 15:22Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Қизилқум"дан устун келди  6 14:58"Челси" Англия ёшлар терма жамоаси сардорини нишонга олди  0 14:26"Милан" ва "Интер" англиялик вундеркинд учун курашмоқда  0 13:41Синайоко "Манчестер Юнайтед"га ўтади  0 13:11“Гулистон” қайта тикланди. Жамоа олдига юқори мақсадлар қўйилган  9 12:59Горецкага АПЛ клуби даъвогарлик қилмоқда  0 12:21"Арсенал" "Милан" футболчисига қизиқмоқда  0 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Аталанта" — "Интер" ва бошқалар  0

Иҳор Корсун: "Голларимни мамлакатимизни ҳимоя қилаётган қуролли кучларимизга бағишлайман" Янгиликлар

Иҳор Корсун: "Голларимни мамлакатимизни ҳимоя қилаётган қуролли кучларимизга бағишлайман"

Футзал бўйича жаҳон чемпионати "C" гуруҳи 2-туридан ўрин олган Ангола – Украина (2:7) учрашувидан сўнг украиналиклар аъзоси Иҳор Корсун микст-зонада сайтимизга интервью берди.

"Бугун, энг муҳими, ижобий натижага эришдик, яъни ғалаба қозондик. Чунки 1-турда Аргентинага қарши йирик ҳисобдаги омадсиз мағлубиятдан кейин ўзимизга келиб олишимиз керак эди. Шу боис бугун ғалаба қозонганимиздан жуда хурсандман.

Бугун бизни чин дилдан қўллаб-қувватлаган мухлисларимизни хурсанд қила олганимиздан жуда миннатдорман. Украинада оғир вазият ҳукм сурмоқда. Шу боис голларимни мамлакатимизни ҳимоя қилаётган қуролли кучларимизга бағишлайман.

Турнир фаворитларини аниқ айтолмайман. Ўйлашимча, кутилмаган ҳодисалар рўй беради. Турнирда барча жамоалар кучли, шу боис фаворитларни бармоқ билан санаб бўлмайди.

Биз истиқомат қилаётган Тошкент шаҳри жуда гўзал, ростини айтсам, бундан ҳайратда қолдим. Бу ерни мутлақо ўзгача тасаввур қилардим, аммо фикрим ўзгарди. Чиндан ҳайратдаман", деди бугунги ўйинда дубль қайд этган футзалчи.


Оқил Абдубарноев суҳбатлашди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика