UZ

Сўнгги янгиликлар

23:12Флик ҳозирча "Барселона" билан шартномани узайтирмоқчи эмас  0 22:55Аморим Фергюсоннинг гаплари ҳақида фикр билдирди  1 22:31"Қизилқум" 22 ёшли футболчиси билан шартномани узайтирди  0 22:11Марсело "Барселона"дан "Реал"га кимни олган бўларди?  2 21:59Пеп Гвардиола: "Ҳозир "Сити" АПЛ чемпионлиги учун курашадиган ҳолатда эмас"  2 21:37Тьерри Анри: "Арсенал" ушбу мавсумда чемпион бўлиши керак"  0 21:13Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр  21 20:59Алонсо "Реал"даги фаолиятини баҳолашни истамади  0 20:36Фергюсон МЮнинг соврин ютиши учун қанча вақт кетишини айтди  1 20:16Виктор Фонт: "Лапорта кўп гапиради, лекин кам иш қилади. Мен қайтсам, Мессини клуб билан боғлайман"  7 19:41Исак Швецияда 2025 йилнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди  2 18:59Футзал. Ўзбекистон Россияга қарши ўйинда даҳшатли камбэк қайд этиб, ғалабага эришди  14 18:47Азиз Амонов — "Динамо" футболчиси  13 18:25"Арсенал" мухлислари учун хушхабар  0 17:39"Насаф": Шароф Муҳитдинов билан шартнома узайтирилди  2

Игорь Шквирин: "Истеъфога чиқарилганим ва ўрнимга янги мураббий келгани ҳақида эшитдим. Аммо..." Янгиликлар

Игорь Шквирин: "Истеъфога чиқарилганим ва ўрнимга янги мураббий келгани ҳақида эшитдим. Аммо..."

"Олмалиқ" бош мураббийи Игорь Шквирин мавсум якунлари ҳақида ўз фикрларини билдирди.

"Клубдан ҳали ҳеч ким менга кетишим тўғрисида айтгани йўқ. Истеъфога чиқарилганим ва ўрнимга янги мураббий келгани ҳақида эшитдим. Аммо раҳбарият мени чақириб ҳали ҳеч қандай гап айтмади. Чемпионатнинг сўнгги турини ўтказганимиздан кейин ҳаммамиз таътилга чиқдик. Мен ҳозирча сизга фақат шуларни айта оламан. Тўғри, жорий мавсумни жуда ёмон ўтказдик. Илгари бу қадар пастки ўринга тушиб кетмаган эдик. Бунинг ўзига яраша сабаблари бор. Қаердадир бир хатога йўл қўйдик, қайсидир ўйинларда омад биздан юз ўгирди. Табиийки, натижага мураббий жавобгар ҳисобланади. Мураббийнинг қисмати шунақа", - дейди Игорь Шквирин "Футбол Экспресс" газетасига.

Эслатиб ўтамиз, "Олмалиқ" клубига россиялик мураббий Виктор Кумиков тайинлангани ҳақида хабарлар чиққанди. Игорь Шквирин 2008 йилги мавсумдан буён "Олмалиқ" бош мураббийи бўлиб ишлаб келаётганди.

Рейтинг: -10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика