IFFHS. Сўнгги 10 йилликнинг энг яхши футболчиси аниқланди
07 фев 2021 21:55
Янгиликлар
IFFHS. Сўнгги 10 йилликнинг энг яхши футболчиси аниқланди
Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) томонидан 2011-2020 йиллардаги жаҳоннинг энг яхши футболчилардан иборат рейтинг тузилди.
Унда ғолиб 150 мамлакат вакиллари ўртасида ўтказилган сўровнома натижаларига кўра аниқланди. Рўйхат етакчи сифатида эса Аргентина ТЖ ва “Барселона” сардори Лионель Месси қайд этилди. Кейинги поғоналардан эса “Ювентус” форварди Криштиану Роналду (Португалия) ҳамда “Виссел Кобе” аъзоси Андрес Иньеста (Испания) жой олди.
Кучли ўнлик эса қуйидагича:
1. Месси (Аргентина, "Барселона")
2. Роналду (Португалия, "Ювентус")
3. Иньеста (Испания, "Виссел Кобе")
4. Неймар (Бразилия, ПСЖ)
5. Серхио Рамос (Испания, "Реал")
6. Мануэль Нойер (Германия, "Бавария")
7. Роберт Левандовски (Польша, "Бавария")
8. Жанлуижи Буффон (Италия, "Ювентус")
9. Златан Ибрагимович (Швеция, "Милан")
10. Лука Модрич (Хорватия, "Реал")
Ўхшаш янгиликлар
02:10
Осиёнинг барча энг яхши ёш футболчисини биласизми, улар орасида ўзбекистонлик ўйинчи ҳам бор 7
Фикрлар