IFAB VAR иши ва пенальтилар ижросига оид қоидаларни ўзгартириши мумкин

Sherzod Nurmatov
17 июл 2025
Жаҳон футболи қоидаларини тартибга солувчи Футбол ассоциациялари халқаро кенгаши (IFAB) видеоҳакамларнинг ваколатларини кенгайтиради.

Бу ҳақда "The Times" хабар берди.

Манбага кўра, VARдаги ҳакам ёрдамчиларига бурчак зарбаси белгилаш ва иккинчи сариқ карточка учун ўйиндан четлатиш эпизодларига аралашишга рухсат бериш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Шунингдек, пенальти ижросининг бир жиҳати ўзгартирилиши мумкин. Агар дарвозабон зарбани қайтарса ва ҳужум қилаётган жамоага зарба беришга имкон бермаса, ўйинни тўхтатиш таклиф қилинади.

Видеоҳакамлар фаолиятига оид қоидаларга ўзгартиришлар киритиш бўйича муҳокамалар аллақачон ўтказилган, бироқ улар 2026 йил март ойида IFABнинг йиллик йиғилишида тасдиқланиши керак бўлади. Қоидалардаги ҳар қандай ўзгаришлар 1 июндан, Америка Қўшма Штатлари, Мексика ва Канадада бўлиб ўтадиган футбол бўйича Жаҳон чемпионати бошланишидан олдин кучга киради.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: The Times