

Лоран Блан бошчилигидаги мураббийлар штаби ҳимоячилар Тьяго Силва, Максвелл, ярим ҳимоячи Тьяго Мотта ҳамда ҳужумчи Златан Ибрагимовични қайдномага киритмасликка қарор қилди.
Маълумотларга кўра, бу қарор "Челси"га қарши Чемпионлар лигасининг 1/8 финал учрашувидан олдин футболчиларга дам беришига боғлиқ бўлиши мумкин.



