UZ

Сўнгги янгиликлар

23:33А Серия. "Ювентус" ва "Аталанта" ўртасидаги ўйинда ғолиб аниқланмади  7 23:25Суперлига. "Навбаҳор" – "Қизилқум" 1:0  0 23:04"Кальяри" — "Интер". Таркиблар маълум  0 22:36"Милан" "Рома" юлдузини сотиб олмоқчи  0 21:58Келлехер дарвозасига бўлган 7 пенальтининг 4тасини қайтарди  14 21:20ЛаЛига. "Атлетико" дербида "Реал" дарвозасига 5та гол уриб, йирик ғалаба қайд этди  179 20:59АПЛ. "Манчестер Сити"да йирик ғалаба, "Ливерпуль" ва "Челси" Лондонда мағлуб бўлди  34 20:34Бундеслига. "Боруссия" Д ҳамда "Байер"дан ғалабалар  2 20:09Аморим: "Юнайтед" ғалаба қозонишни истайди, бироқ..."  8 19:57Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  12 19:35"Барселона" дарвозабони операция қилинди  0 19:16МЮ Аморим қўл остида жуда ёмон натижалар қайд этмоқда  8 18:59Расман: "Вест Хэм"нинг янги бош мураббийи эълон қилинди  3 18:28АПЛ. Фернандеш пенальтидан гол ура олмаган ўйинда "Манчестер Юнайтед" мағлуб бўлди  44 17:52Усмон Дембеле: "Барселона"да кўп жароҳат олардим. Ҳозир танам профессионаллашди"  0

Ҳусниддин Нишонов: "Муҳими, ғалаба қозониб, мухлисларни хурсанд қилдик" Янгиликлар

Ҳусниддин Нишонов: "Муҳими, ғалаба қозониб, мухлисларни хурсанд қилдик"

Қувайтда футзал бўйича Осиё Кубоги баҳсларининг 2-турида Ўзбекистон терма жамоаси Тожикистонга қарши майдонга тушди.

Қийин ва муҳим ўйинда вакилларимиз 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди ва гуруҳ пешқадамлигини мустаҳкамлади. Ўйиндан кейин терма жамоамиз сафида гол урган Ҳусниддин Нишоновнинг фикрларига қулоқ тутдик. 

- Авваламбор, халқимизни мазкур ғалаба билан табриклаймиз. Тожикистон билан ўйин жуда қийин ўтди.  Айниқса иккинчи бўлимда анча қийинчиликга дуч келдик. Лекин якунда барибир ғалаба қозондик.  Асосийси, уч очкони қўлга киритишимиз лозим эди. Буни уддасидан чиқдик. Муҳими, ғалаба қозониб, мухлисларни хурсанд қилдик.

Умуман олганда, бизда рақибни менсимаслик ҳолати бўлгани йўқ. Юқорида айтганимдек, иккинчи бўлимда бироз хотиржамликка берилдик. Натижада, рақиб бундан фойдаланишга уринди. Лекин барибир ўйинни муваффақиятли тугата олдик. 

Тўғриси, киритган голим ғалабага ҳисса қўшганидан жуда хурсандман. Кейинги ўйинларда ҳам яна голлар уриб, терма жамоага ғалаба келтиришга уринаман", - дея фикрларини якунлади Нишонов.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика