UZ

Сўнгги янгиликлар

07:00А Серия. "Верона" - "Интер" 2:2  0 06:50АПЛ. "Астон Вилла" - "Манчестер Юнайтед" 0:3  0 06:45АПЛ. "Эвертон" - "Саутгемптон" 1:1  0 06:40АПЛ. "Борнмут" - "Тоттенхэм" 0:0  0 06:35Туркия Суперлигаси. "Бешикташ" - "Касимпаса" 3:2  0 05:14Olamsport: Боксчимизда янги шартнома, энг яхши боксчилари рейтинги ва бошқа хабарлар  0 02:54Испания. 26 зарба йўлланган ўйинда "Севилья" Бильбаода иродали ғалабага эришди  2 02:44Италия. "Интер" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди  4 02:31Статистика: Фернандеш МЮнинг натижаларини қанчалик ўзгартирди?  6 02:17"Манчестер Юнайтед" - АПЛда кетма-кет тўрт ўйинда йирик ҳисобда ғалабага эришган илк жамоа  6 02:11Англия. "Манчестер Юнайтед" кетма-кет тўртинчи ўйинда ҳам йирик ҳисобда ғалабага эришди  29 00:48РПЛда "Рубин", А Серияда "Удинезе" ғалабага эришди  0 00:35АГМК жамоаларидан супер барқарорлик  3 00:29Испания. Тур марказий учрашуви асосий таркиблари маълум бўлди  0 00:13"Верона" - "Интер". Асосий таркиблар маълум  0

Ҳудудий футбол ассоциациялари фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида Янгиликлар

Ҳудудий футбол ассоциациялари фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 4 декабрдаги ПФ-5887-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий футбол ассоциацияларига (кейинги ўринларда — ҳудудий футбол ассоциациялари) уларнинг асосий вазифалари сифатида қуйидаги йўналишларни ривожлантириш тавсия этилсин:

болалар ва ўсмирларнинг футбол билан шуғулланишга қизиқишини ошириш, ҳаваскор футболни оммалаштириш, бу борада умумтаълим мактаблари, спорт-таълим муассасалари, маҳалла ва ташкилотларда футбол бўйича мусобақаларни ташкил этиш;
юқори иқтидорга эга бўлган ёш футболчиларни танлаш ва саралаб олиш (селекция) тизимини тубдан такомиллаштириш;
футбол соҳасига хусусий инвестицияларни кенг жалб этишни ташкил қилиш;
футбол соҳасининг бозор механизмлари асосида бошқарилишини таъминлаш;
футбол клубларини хусусий секторга ўтказишни ташкил этиш ҳамда улар орасида соғлом спорт рақобати муҳити яратилишини таъминлаш;
футбол мусобақалари томошабоплигини ошириш ҳамда футболни ривожлантиришнинг янги тизимини самарали йўлга қўйиш орқали «ўзбек футболи» бренди яратилишини таъминлаш;
футбол соҳасида малакали мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини оширишга илғор илмий-методик ва инновацион технологияларни жорий этиш;
футбол соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш, футбол инфратузилмасини моддий-техник жиҳатдан янада яхшилаш ҳамда халқаро талабларга мослаштириш юзасидан доимий равишда таклифлар ишлаб чиқиш;
футболни, шу жумладан ҳудудий футбол ассоциациялари аъзоларини, футболчилар, тренерлар ва ҳакамларни, футбол фахрийлари ва бошқа мутахассисларни илмий-методик ва моддий-техник жиҳатдан таъминлашга кўмаклашиш.

2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига:
ҳудудий футбол ассоциацияларининг молиявий ҳамда моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, тегишли ҳудудда футболни ривожлантириш учун ҳомийлар бириктириш, шунингдек, ҳудудий футбол ассоциацияларини жойлаштириш учун бино ва иншоотлар ажратиш;
ҳудуддаги футбол маҳорати мактаблари, шунингдек, футболга ихтисослаштирилган спорт мактабларини ривожлантиришни доимий назорат қилиш ҳамда моддий-техник базасини мустаҳкамлашга кўмаклашиш;

«Спорт мактаблари футбол лигаси» ва «Профессионал футбол мактаблари лигаси» мусобақаларини Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирлари календарь режасига киритиш ва ажратилган маблағлар доирасида ўз вақтида молиялаштириш;
тегишли ҳудудда профессионал футболни ривожлантириш учун зарур шарт-шароитлар яратилиши, жумладан, Ўзбекистон футбол ассоциацияси талабларига асосан ҳар бир тумандан (шаҳардан) ҳудудий биринчиликларда иштирок этувчи камида битта футбол жамоаси ва ўтказиладиган мусобақаларга мос равишда марказий стадион бўлишини таъминлаш вазифалари юклансин.

3. Белгилаб қўйилсинки, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан ҳудудий футбол ассоциациялари фаолияти Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг қўшимча даромадлари ҳисобидан молиялаштирилади.
Бунда ҳудудий футбол ассоциациялари Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан тасдиқланадиган харажатлар сметаси ва штат жадвалига мувофиқ ҳар йили молиялаштирилади.

4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
бир ой муддатда ҳудудий футбол ассоциациялари инфратузилмаси ва моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш бўйича ҳар бир ҳудудда турли ёш тоифасидаги ҳудудий терма жамоаларга ўқув машғулотларини ташкил этиш учун жой ажратилишини;

Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан биргаликда икки ой муддатда турли ёш тоифасидаги ҳудудий терма жамоалар ўқув-машғулот марказларининг лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиши ва белгиланган тартибда тасдиқланишини;

турли ёш тоифасидаги ҳудудий терма жамоалар ўқув-машғулот марказларининг лойиҳа-смета ҳужжатлари Халқаро Футбол Ассоциациялари Федерацияси (ФИФА) талабларига мувофиқ футбол майдони, футзал (мини-футбол) бўйича мусобақалар ўтказишга мўлжалланган ёпиқ турдаги спорт зали, футболчилар, ҳакамлар ва тренерлар учун мўлжалланган кийиниш-ечиниш, ювиниш, фитнес, тиббиёт ва мажлис ўтказиш хоналарини ўз ичига олган маъмурий бинолар бўлишини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилишини;
2021 йилдан бошлаб тасдиқланадиган лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг қўшимча маблағлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан маблағ ажратилишини таъминласин.

5. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ҳамда бошқа оммавий ахборот воситаларига ҳудудий футбол ассоциациялари фаолиятини кенг ёритиш тавсия этилсин.

6. Ўзбекистон футбол ассоциациясига:
Халқаро Футбол Ассоциациялари Федерацияси (ФИФА) талабларига мувофиқ салоҳияти юқори футболчиларни профессионал даражада тайёрлаш, уларнинг хорижий давлатларнинг нуфузли футбол клубларида профессионал фаолият олиб боришини таъминлаш, шунингдек, футболчиларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Футбол бўйича агентлар (воситачилар) фаолиятини тартибга солиш ва уларни аккредитациядан ўтказиш тартибини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш;
Халқаро Футбол Ассоциациялари Федерацияси (ФИФА) ва Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) талабларига мувофиқ профессионал футбол клублари мақомини белгилаш юзасидан таклифларни ишлаб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига киритиш;
бир ой муддатда ушбу қарор талабларидан келиб чиққан ҳолда, ҳудудий ассоциацияларнинг намунавий тузилмаси ва уставини ишлаб чиқиб, тасдиқлаш тавсия этилсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси А.А. Абдухакимов ҳамда Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири Д.Х. Набиев зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,
2020 йил 22 май,
311-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 майдаги 311-сон қарорига
ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари
РЎЙХАТИ

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида футболни ривожлантиришни давлат томонидан янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 3 декабрдаги 304-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 йил, 12-сон, 74-модда).

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 5 мартдаги ПФ-5368-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигини ташкил этиш тўғрисида» 2018 йил 5 мартдаги ПҚ-3583-сон қарори)» 2018 йил 5 июлдаги 508-сон қарорига 1-илованинг 12-банди.

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.05.2020 й., 09/20/311/0639-сон)

Рейтинг:    

Фикрлар

+7   
29 май 15:15:14
Марфуша ғам-ғуссага не ҳожат!
Футболни, умуман бошқа соҳаларни ривожлантириш учун ташкил қилинган ҳудудий бошқармаларни ривожлантириш учун битта оддий ечим бор. Яъни ўша ҳудудлардаги бошқармаларга етук кадрларни ишга олиш! Керак бўлса Тошкентдан соҳани тушунадиган ва ичида юрган мутахассисларни ишлатиш. Мана мисол Диёр Имомхўжаев яқинда ПФЛга директор бўлди, уни бошқа вилоятга, яъни дейлик Андижонга юборишганда ўша жойни ривожлантириши мумкин эди. Ҳамма "каллаларни" марказга йиғмасдан, ҳудудларда ишлатишни йўлга қўйсак мақсадга эришиш мумкин. Шунда қарорлар, фармонлар, фармойишлар ижроси кўринади, йўқса ҳаммаси қоғозда бажарилаверади. ПАСДА ТИЗИМ ИШЛАМАЯБДИ, ЭЪТИБОРНИ ВИЛОЯТЛАРДАН БОШЛАШ ЗАРУР. Марказда ҳамма умумлаштирувчи бўлиб қолган. Бу албатта, шахсий фикрим.
+5   
29 май 15:40:24
FC Nᴀᴠʙᴀʜᴏʀ 1978
Bizda tanish bilishchilik korrupsiya yo'qolmas ekan futbolimiz rivojlanmiydi bunaqa qarorla qog'ozda qolib ketivuradi.
+3   
29 май 15:25:45
АЛИБАБА
Бу ишларни аслида 30 йил авввал бошлаш керак эди. Бугунги кундаги коррупция билан қонун ижросини таъминлаш жуда қийин масала
+2   
29 май 16:06:34
Ózga sayyoralik
Марфуша ғам-ғуссага не ҳожат! фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Футболни, умуман бошқа соҳаларни ривожлантириш учун ташкил қилинган ҳудудий бошқармаларни ривожлантириш учун битта оддий ечим бор. Яъни ўша ҳудудлардаги бошқармаларга етук кадрларни ишга олиш! Керак бўлса Тошкентдан соҳани тушунадиган ва ичида юрган мутахассисларни ишлатиш. Мана мисол Диёр Имомхўжаев яқинда ПФЛга директор бўлди, уни бошқа вилоятга, яъни дейлик Андижонга юборишганда ўша жойни ривожлантириши мумкин эди. Ҳамма "каллаларни" марказга йиғмасдан, ҳудудларда ишлатишни йўлга қўйсак мақсадга эришиш мумкин. Шунда қарорлар, фармонлар, фармойишлар ижроси кўринади, йўқса ҳаммаси қоғозда бажарилаверади. ПАСДА ТИЗИМ ИШЛАМАЯБДИ, ЭЪТИБОРНИ ВИЛОЯТЛАРДАН БОШЛАШ ЗАРУР. Марказда ҳамма умумлаштирувчи бўлиб қолган. Бу албатта, шахсий фикрим.
Gapingizga qóshilaman!

Har bir hududda futbolni rivojlantirish uchun har bir viloyatda kichik PFL tashkilotini tashkil qilish kerak. Keyin shu tashkilotlarga har kim óz viloyatini futbolini kótarish uchun vijdonan ishlaydigan futbolga tushunadigan jonkuyar mutaxassislarni qóyish kerak (yani har bir viloyatga shu hududni rivojlantirish uchun hokimlar tayinlanganidek) deb óylayman. Balki shunda boshqa viloyatlarda ham futbol salgina bólsa ham oldinga siljir!
+1   
29 май 22:20:07
Haerullo
Эх акалар укалар футболда нефутболный одамлар купайиб кетган!
   
29 май 22:26:48
Марфуша ғам-ғуссага не ҳожат!
Nadirkhuja Yu фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Бу махаллий футбол туфайли эмас. Тотализаторчиларга узбек бозори кизикмас. Танишларим бор 10-15 цент тикади. Бизда тотални уюштирадиганлар катта тикади. Уюштирадиганлар табиийки ютади ва бу хам валютани кириши. Чикимдан кирим куп. Тотализаторни кириши бошка. Яники уларга чемпионатимиз керак. У ердаги натижа халол булиши керак.чунки уюштирилган уйинда тотализатор ютказади.
Ҳа, тушунарли. Нима демоқчи эканлигизни яхши тушунтирдиз.
   
29 май 21:51:26
Nadirkhuja Yu
Nuriddin Nuriddinov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Nimalar diyapsiz xozi 1 viloyatka aytalik 1 milliart söm ajratiladi futbol rivojlantirishga va xokozolarga. Yarimi tuya bölishi aniq
Туя булди деб йигиштириш керакми. Туя килаетган харомини тикиш керак. Ундан кейин 1 млрд катта пул эмас бугунги иктисодиетда.
   
29 май 21:49:50
Nadirkhuja Yu
Марфуша ғам-ғуссага не ҳожат! фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Футбол туфайли пул чиқиб кетиш ҳолатлари ҳам бор. Бунга мисол - тотализатор! Ҳозир бизда букмекерлик идоралари эркин фаолият олиб бормаяпти. Аммо, замон ривожланяпти, интернет асридамиз, одамлар нима қиляпти, турли ҳил сайтлар орқали пул тикиб ўйнаб юришибдт. Агар букмекерлик идораларига рухсат беришса, пул ёнимизда қолади, четга чиқиб кетмайди. Ундан ташқари ўша бизда филиал очаётган букмекерлар яхшигина давлатга солиқ тўлайди (даромад, ер, ҚҚС, вҳ...). Демоқчиманки, тотализаторларни ҳам йўлга қўйворавериш керак,зиёни йўқ, фойдаси бор. Кўпчилик айтиши мумкин, "бўлмайди бу - қимор-ку", деб. Лекин, барибир интернетда ўйнаяшяптику, бекорга валюта четга чиқиб кетяпти...
Бу махаллий футбол туфайли эмас. Тотализаторчиларга узбек бозори кизикмас. Танишларим бор 10-15 цент тикади. Бизда тотални уюштирадиганлар катта тикади. Уюштирадиганлар табиийки ютади ва бу хам валютани кириши. Чикимдан кирим куп. Тотализаторни кириши бошка. Яники уларга чемпионатимиз керак. У ердаги натижа халол булиши керак.чунки уюштирилган уйинда тотализатор ютказади.
   
29 май 20:57:34
Nuriddin Nuriddinov
Nadirkhuja Yu фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Айнан футболда солиқ тўловчининг пули бекор кетмайди! Футболга тикиладиган пул Ўзбекистонда легионерларнинг маошлари, ОФК ва ФИФА томонидан ҳар йили бериладиган йиллик пуллар, клуб ва МТЖларнинг иштирокларига қараб оладиган мукофот пуллари орқали, давлатга ДОЛЛАР бўлиб қайтади. Ички бозордаги сўмлар эса, бир чўнтакдан иккинчи чўнтакка, яъни давлатни ўзига қайтади «расход» бўлиб. Айнан футбол соҳасигина бугунги кунда валютани чиқиб кетишига эмас, валютани Ўзбекистонга кириб келишига сабаб бўляпти.
Nimalar diyapsiz xozi 1 viloyatka aytalik 1 milliart söm ajratiladi futbol rivojlantirishga va xokozolarga. Yarimi tuya bölishi aniq
   
29 май 20:20:21
Марфуша ғам-ғуссага не ҳожат!
Nadirkhuja Yu фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Айнан футболда солиқ тўловчининг пули бекор кетмайди! Футболга тикиладиган пул Ўзбекистонда легионерларнинг маошлари, ОФК ва ФИФА томонидан ҳар йили бериладиган йиллик пуллар, клуб ва МТЖларнинг иштирокларига қараб оладиган мукофот пуллари орқали, давлатга ДОЛЛАР бўлиб қайтади. Ички бозордаги сўмлар эса, бир чўнтакдан иккинчи чўнтакка, яъни давлатни ўзига қайтади «расход» бўлиб. Айнан футбол соҳасигина бугунги кунда валютани чиқиб кетишига эмас, валютани Ўзбекистонга кириб келишига сабаб бўляпти.
Футбол туфайли пул чиқиб кетиш ҳолатлари ҳам бор. Бунга мисол - тотализатор! Ҳозир бизда букмекерлик идоралари эркин фаолият олиб бормаяпти. Аммо, замон ривожланяпти, интернет асридамиз, одамлар нима қиляпти, турли ҳил сайтлар орқали пул тикиб ўйнаб юришибдт. Агар букмекерлик идораларига рухсат беришса, пул ёнимизда қолади, четга чиқиб кетмайди. Ундан ташқари ўша бизда филиал очаётган букмекерлар яхшигина давлатга солиқ тўлайди (даромад, ер, ҚҚС, вҳ...). Демоқчиманки, тотализаторларни ҳам йўлга қўйворавериш керак,зиёни йўқ, фойдаси бор. Кўпчилик айтиши мумкин, "бўлмайди бу - қимор-ку", деб. Лекин, барибир интернетда ўйнаяшяптику, бекорга валюта четга чиқиб кетяпти...
   
29 май 17:16:22
Man untd....
Бу ерда барибир асосий ишни хокимлар қилар экан, хокимларга куч қувват берсин
   
29 май 15:52:30
Nadirkhuja Yu
Nuriddin Nuriddinov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
soliq tölovchilani pullarii befoyda ketadigan böpti
Айнан футболда солиқ тўловчининг пули бекор кетмайди! Футболга тикиладиган пул Ўзбекистонда легионерларнинг маошлари, ОФК ва ФИФА томонидан ҳар йили бериладиган йиллик пуллар, клуб ва МТЖларнинг иштирокларига қараб оладиган мукофот пуллари орқали, давлатга ДОЛЛАР бўлиб қайтади. Ички бозордаги сўмлар эса, бир чўнтакдан иккинчи чўнтакка, яъни давлатни ўзига қайтади «расход» бўлиб. Айнан футбол соҳасигина бугунги кунда валютани чиқиб кетишига эмас, валютани Ўзбекистонга кириб келишига сабаб бўляпти.
   
29 май 15:19:44
Nuriddin Nuriddinov
soliq tölovchilani pullarii befoyda ketadigan böpti
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг