

Гвардиоланинг BBC'га айтишича, норвегиялик форварднинг рақамлари шунчаки гапиради. Испаниялик мутахассис "Манчестер Сити"да шундай ақл бовар қилмас ҳужумчи борлигидан шод.
"Мен Эрлингни энди Ван Нистелрой ва Левандовски, шунингдек, Месси ва Роналду каби кучли ҳужумчилар сафида эканлиги билан табрикламоқчиман. Бу ақл бовар қилмайдиган нарса", – деди Гвардиола.
Унинг голи "шаҳарликлар"га Чемпионлар Лигасидаги илк ўйинда "Наполи"ни мағлуб этишга ёрдам берди. "Манчестер Сити" 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.



