

"The Athletic" хабарига кўра, "шаҳарликлар" футболчи билан шахсий шартнома шартларини келишиб олиши керак. Агар келишув амалга ошса, бу Норвегия чемпионати тарихидаги энг йириги бўлади. "Манчестер Сити" битим имзолаганидан сўнг футболчини 1 мавсумга ижарага бериши кутилмоқда.
18 ёшли Нюпан "Русенборг"нинг асосий жамоаси сафида 70 ўйин ўтказиб, 14 та гол урган. Нюпан ўтган мавсум жамоа таркибида 10 ўйинда қатнашиб, 1 та тўп киритган. Унинг ҳозирги нархи 12 миллион еврога баҳоланмоқда.
Агар Нюпан "Манчестер Сити"га ўтса, у бу клуб шарафии ҳимоя қилган норвегиялик учинчи футболчига айланади. Эрлинг Ҳоланд 2022 йилда "шаҳарликлар" сафига қўшилган бўлса, академия тарбияланувчиси саналган Оскар Бобб ҳам Норвегия терма жамоасида ўйнаган.



