Ҳоланд 200 нафар мухлиснинг сафар харажатларини қоплаб беради
24 ноя 2023 23:26
Янгиликлар
Ҳоланд 200 нафар мухлиснинг сафар харажатларини қоплаб беради
Норвегия иккинчи дивизионида иштирок этадиган "Брюне" дам олиш кунлари плей-офф босқичида иштирок этади.
"Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд собиқ жамоасининг 200 нафар мухлисини клубни сафардаги ўйиндаги қўллаб-қувватлаш учун йўл харажатини қоплайди.
"Брюне" сўнгги 17 йил ичида илк бор плей-офф баҳсларида иштирок этади. Поезд чипталарининг умумий нархи 16 минг долларни ташкил этади.
Ҳоланд 6 ёшида "Брюне" жамоасига қўшилган ва тахминан 10 йил мазкур клуб академиясида таҳсил олган.
Фикрлар