UZ

Сўнгги янгиликлар

19:01Раҳим Стерлингга АПЛдан янги даъвогар пайдо бўлди  0 18:32А Серия. "Милан" ўз уйида "Верона"ни мағлуб этди  1 18:02"Кремонезе" — "Наполи". Таркиблар маълум  0 17:26"Истиқлол" — "Гол Гохар". Машарипов қайтди  3 17:00"Дибба" — "Ал Васл". Таркиблар маълум  0 16:15"Ливерпуль” Родриго учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  2 15:492025 йилнинг "энг яхши ёш футзалчиси" Абдулборий Илёсов: "Бу соврин мени янада кучлироқ қилади"  2 15:22Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Қизилқум"дан устун келди  7 14:58"Челси" Англия ёшлар терма жамоаси сардорини нишонга олди  0 14:26"Милан" ва "Интер" англиялик вундеркинд учун курашмоқда  0 13:41Синайоко "Манчестер Юнайтед"га ўтади  0 13:11“Гулистон” қайта тикланди. Жамоа олдига юқори мақсадлар қўйилган  9 12:59Горецкага АПЛ клуби даъвогарлик қилмоқда  0 12:21"Арсенал" "Милан" футболчисига қизиқмоқда  0 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Аталанта" — "Интер" ва бошқалар  0

“Ҳоким Кубоги-2018”: “Нефтчи” чемпион! Янгиликлар

“Ҳоким Кубоги-2018”: “Нефтчи” чемпион!

Фарғонада “Ҳоким Кубоги-2018″нинг “А” гуруҳи ўйинлари якунланди.

Сўнгги турда “Истиқлол” жамоасини қабул қилган Сергей Ковшов шогирдлари 1:1 ҳисобида дуранг қайд этишди ва 11 очко билан гуруҳ пешқадами сифатида турнирдаги иштирокларини ниҳоялашди.

Фарғона дербиси чин маънода кескин ва муросасиз курашларга бой ўтди. Стадионга йиғилган ҳар иккала жамоа мухлислари ҳам майдондаги ўйинчиларни қизғин тарзда қўллаб-қувватлашди.

Биринчи бўлимда “Нефтчи” ҳисобни очди. Абдул Азиз Юсупов яна бир бор ўзининг тўпурарлик қобилятини намойиш этган ҳолда Нодир Ашурматов қўриқлаётган дарвозани аниқ нишонга олди. 1:0

Ўйин сурати иккинчи бўлимда янада ошди. Ҳужумлар сонининг ортиши баҳс ҳароратини оширди.  Ўйиннинг сўнгги дақиқалари “Нефтчи”нинг ғалабаси билан ўз якунига етиб бораётган эди. Бироқ заҳирадан майдонга тушган Ризо Айвазов баҳсда тубдан бурилиш ясади. “Нефтчи” дарвозасига белгиланган жарима тўпини чиройли тарзда амалга оширган Ризо ҳисобни тенглаштирди.

Эътиборга молик жиҳати, собиқ футболчимиз “Истиқлол”ни муқаррар мағлубиятдан қутқариб қолган голга эгалик қилган бўлсада, мазкур тўпни нишонламади. Шу ўринда гол учун “Нефтчи” мухлисларидан узр сўради.


“Нефтчи” – “Истиқлол” 1:1 (1:0)

Гол:
Абдул Азиз Юсупов – 1:0, Ризо Айвазов – 1:1

“Нефтчи”: 1.Виталий Мирный, 3.Шукур Пўлатов,88.Аббос Махсталиев, 87.Амиржон Сафаров 77.Муҳаммад Исаев, 35.Даврон Маматов 24. Жасур Азимов 23.Абдул Азиз Юсупов, 21.Элёр Мамасолиев, 20. Алишер Саматов 10. Анвар Бердиев

Захира: 35.Фаррух Турдалиев, 94.Жамшид Қобулов, 44.Аброр Исмоилов, 34.Даврон Исаков, 33.Илҳом Юнусов, 19.Отабек Ахмаджонов 17.Сунатилло Эрматов

“Истиклол”: 31.Нодир Ашурматов, 2.Азиз Мадалиев, 5.Абдуҳамид Қурбонов, 7.Абдулазиз Жўрабоев, 10.Элёр Акбаров, 14. Рустам Абдуҳамидов, 17. Бобур Абдужалилов, 18. Темур Султонов, 23.Санжар Асқаралиев, 77. Қаҳрамон Муҳаммаджонов, 77.Хошимжон Шокиров

Захира: 1.Акмал Ортиқов, 9.Жаҳонгир Дадабоев, 11. Анвар Хожимирзаев, 19.Алишер Файзуллаев, 21.Худоберди Холиков, 20. Ризо Айвазов, 25. Бобур Жўрабоев

Хабарингиз бор, бу йил “Ҳоким Кубоги” турнирида чемпион бир эмас балки икки нафарни ташкил қилади. “Нефтчи” жамоаси мусобақанинг энг кучли клубларидан ташкил топган “А” гуруҳида чемпионликни қўлган киритган бўлса, 8 февраль куни “B” ҳамда “С” гуруҳларининг пешқадамлари ўртасида иккинчи финал баҳси ўтказилади. Шу куни финалда ғолиб бўлган жамоа “ФарДу” стадионида “Нефтчи” жамоаси билан биргаликда тақдирланади.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика